"Бировнинг омонати".
Олис азим шаҳарда,
Ёзу қишу баҳорда.
Яшарди бир савдогар,
Ўртамиёна тавонгар.
Бир кун сафарга чиқмоқ,
Бўлди меъёрни билмоқ.
Юз ботмон темир олиб
Ошнасига обориб.
Деди-омонат сенга,
Яхшилик қилгин менга.
Қайтсам олиб кетарман,
Розилигинг истарман.
Ошнаси рози бўлди,
Темирни олиб қолди.
Ойлар ўтди думалаб,
Кунлар ўтди қувалаб.
Сафари якунланиб,
Савдогар қайтди ҳориб.
Ошнасининг уйига,
Берган омонатига.
Етишмоқ учун тезроқ,
Югурди яланг оёқ.
-" Дуойи салом сенга,
Қайтдим она Ватанга.
Қутлаб гўзал ҳимматни,
Олайин омонатни".
Ошна мийиғида кулиб,
Неча хил тусга кириб.
Деди:-"ўртоқ айбдорман,
Кеча кундуз бедорман.
Бир чеккада қўйгандим,
Нигоҳ ташлаб юргандим.
Не ғафлат босиб мени,
Омонатингни сени.
Сичқон кемириб қўйди,
Барин тугатиб бўлди".
Савдогар ҳайрон бўлиб,
Лекин мир бермай туриб.
Деди:-"эссиз эшитгандим, темирга ўч билгандим.
Майли не ҳам қилгаймиз
Омонатдан кечгаймиз".
Шундай деб биринчи бор, Бир иш қилди тадбиркор
Кета туриб кўчадан,
Кўз илғамас бурчакдан.
Ошнасининг ўғлини,
Кўнгил армуғонини.
Қўш қўллаб ола кетди,
Уйига пинҳон этди.
Бечора ошна ҳайрон,
Дод солиб юрар гирён.
Мурғаккина ўғилдан,
Айрилди бор йўғидан.
Шунда савдогар келиб,
Ошнасин не ҳол кўриб.
Деди:-"тунов кетатуриб,
Манзилга етатуриб.
Кўрдим қирғий олани
Чангалида болани.
Олволиб уча кетди,
Тоғ оша инга етди.
Бу сўздан тутаб ошна,
Ақлинг борми гўл ошна.
Ҳеч бир замонда қирғий,
Бола ўғирлаганми?!
Не сўзларни айтарсан,
Иймонингдан қайтарсан.
Шунда кулиб савдогар,
Деди:-"дўстим ҳийлагар.
Юз ботмон темирингни
Сичқон еган шаҳарда,
Ўн ботмонлик болани,
Қирғий ўмармагайми-?
Ҳақни англаб ошнаси,
Узр сўради ундан.
Қайтарай темирингни,
Иймон қайтмамин менда.
Мурғаккина боламни,
Қалбим, кўзи қорамни.
Қайтариб бергин ошна,
Бўлмайин унга ташна.
-Қиссадан ҳисса ясаб,
Токи бузилмай асаб.
Англаб олайлик дўстлар,
Омонат ҳақдан сўзлар.
Ўзганики буюрмас,
Этингизга эт бўлмас.
Омонатга хиёнат,
Аллоҳга сира ёқмас.
Қизилтепа тумани "Оқмачит" МФЙ отинойиси Ваҳобова. Г.
Олис азим шаҳарда,
Ёзу қишу баҳорда.
Яшарди бир савдогар,
Ўртамиёна тавонгар.
Бир кун сафарга чиқмоқ,
Бўлди меъёрни билмоқ.
Юз ботмон темир олиб
Ошнасига обориб.
Деди-омонат сенга,
Яхшилик қилгин менга.
Қайтсам олиб кетарман,
Розилигинг истарман.
Ошнаси рози бўлди,
Темирни олиб қолди.
Ойлар ўтди думалаб,
Кунлар ўтди қувалаб.
Сафари якунланиб,
Савдогар қайтди ҳориб.
Ошнасининг уйига,
Берган омонатига.
Етишмоқ учун тезроқ,
Югурди яланг оёқ.
-" Дуойи салом сенга,
Қайтдим она Ватанга.
Қутлаб гўзал ҳимматни,
Олайин омонатни".
Ошна мийиғида кулиб,
Неча хил тусга кириб.
Деди:-"ўртоқ айбдорман,
Кеча кундуз бедорман.
Бир чеккада қўйгандим,
Нигоҳ ташлаб юргандим.
Не ғафлат босиб мени,
Омонатингни сени.
Сичқон кемириб қўйди,
Барин тугатиб бўлди".
Савдогар ҳайрон бўлиб,
Лекин мир бермай туриб.
Деди:-"эссиз эшитгандим, темирга ўч билгандим.
Майли не ҳам қилгаймиз
Омонатдан кечгаймиз".
Шундай деб биринчи бор, Бир иш қилди тадбиркор
Кета туриб кўчадан,
Кўз илғамас бурчакдан.
Ошнасининг ўғлини,
Кўнгил армуғонини.
Қўш қўллаб ола кетди,
Уйига пинҳон этди.
Бечора ошна ҳайрон,
Дод солиб юрар гирён.
Мурғаккина ўғилдан,
Айрилди бор йўғидан.
Шунда савдогар келиб,
Ошнасин не ҳол кўриб.
Деди:-"тунов кетатуриб,
Манзилга етатуриб.
Кўрдим қирғий олани
Чангалида болани.
Олволиб уча кетди,
Тоғ оша инга етди.
Бу сўздан тутаб ошна,
Ақлинг борми гўл ошна.
Ҳеч бир замонда қирғий,
Бола ўғирлаганми?!
Не сўзларни айтарсан,
Иймонингдан қайтарсан.
Шунда кулиб савдогар,
Деди:-"дўстим ҳийлагар.
Юз ботмон темирингни
Сичқон еган шаҳарда,
Ўн ботмонлик болани,
Қирғий ўмармагайми-?
Ҳақни англаб ошнаси,
Узр сўради ундан.
Қайтарай темирингни,
Иймон қайтмамин менда.
Мурғаккина боламни,
Қалбим, кўзи қорамни.
Қайтариб бергин ошна,
Бўлмайин унга ташна.
-Қиссадан ҳисса ясаб,
Токи бузилмай асаб.
Англаб олайлик дўстлар,
Омонат ҳақдан сўзлар.
Ўзганики буюрмас,
Этингизга эт бўлмас.
Омонатга хиёнат,
Аллоҳга сира ёқмас.
Қизилтепа тумани "Оқмачит" МФЙ отинойиси Ваҳобова. Г.