ЙЎЛДАГИ САБОҚ

22-01-2024, 15:24 admin Мақолалар 116

ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!
Навоий шаҳар "ғалаба" ва "жанубий" мфй отинойиси Турдиева Норжон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш