“Уқувсизликми ёки ношукурлик “

31-07-2021, 13:02 admin Мақолалар 393

“Уқувсизликми ёки ношукурлик “
Отинойилик вазифам давомида маҳаллада бўлдиган тадбирларда баъзан учрайдиган ажримларда қатнашиб тураман .Бу галги оила ажрими юрагимни ларзага солди ,қўлимга қалам олишга ундади. Дастлаб йигитнинг онаси зорланиб кўзларида ёш билан гап бошлади .кўп қатори бизнинг уйимиз ҳам йўлнинг ёқасида бўлгани учун икки қаватли уй қуришга мажбур бўлдик .Турмуш ўртоғим билан неча йиллар қийналиб ,кредит олиб ,қарз олиб битирдик .Шу орада ёлғиз ўғлимиз Фарҳоджон 4 йил ҳарбий билим юртини тугатиб Наманган шаҳрида ҳарбий зонага ишга жойлашди .Ўғлимизга муносиб ўқиган қиз топай деб ўзим ҳаракат қилдим ,чунки ўғлимнинг бўш вақти йўқ эди.Тумандан университетни ва магистратурани тугатиб шу ерда ,яъни университетда ишга қолган .Дилдора исмли қизни топдик икки томонни розилиги билан чиройли орзу-ҳавасли тўй ҳам бўлиб ўтди .тўйдан 12 кун ўтиб уларни Наманганга кузатиб қўйдик .Энди қолган гапни келинни ўзи гапирсин деди онаизор .Дилдорахон гап бошладилар Биз турмуш ўртоғим билан 3 ой яхши яшадик .У киши сафарга кетдилар менга бир млн сўм бериб кетдилар .Бир ўзим турмаслигим учун ўзимни онам келиб турдилар ,пулни ижарага ,озиқ –овқатга ишлатдим етмади ,онам кетаётганларида 250.000 сўм бериб кетдилар ,кейинги кетишларида турмуш ўртоғимнинг оналари келиб турдилар,ҳсобни оналарига ташлаб кетдилар.Жанжал мана шундан кейин бошланди.Бу кетишлар татижасида орага совуқчилик тушди .Онамникига 4 ой кетдим ,энди маҳаллага келдик Йигитнинг отаси бир оғиз ғам гапирмади .Қизнинг отаси эса 75 ёшли отахон ҳамма айбни куёвнинг бўйнига қўйиб,қизимни яраштирмайман.Мен Қуръон ўқийман ,намоз ўқийман 75 ёшга кирдим қонун-қоидани яхши биламан ,оиласини шароитини қилиб қўймаган эркак-эркак эмас деди .Йигит ишидан рухсат олиб кечроқ етиб келди .Биз тўйдан кейин ҳарбий хизматни давом эттириш мақсадида уйдан чиқиб кетдик .Биз ижарада тура бошладик ,Бу эса Дилдорахонга ёқмади икки кунда уй топиб икки хонали уйга кўчдик Алоҳида турганимиз сабабли ижара пулимиз 800.000 бўлди Бирданига мусофир юртда оилани оёққа турғизиб бўлмасада ҳаракат қилдим олиб келган озиқ-овқатларни исроф қилиб ташлаб юборадиган холат чиқарди,музлаткичимиз бўлмаганлиги сабабли қўшнининг музлаткичига қўйгин десам мен ундай қилмайман деди,ношукурлик кундан кун авж ола бошлади Ҳали ишлаб кетсам турмушимиз яхшиланади десам ҳам гапимга асло қулоқ солмайди.
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримиз Фотима қизларига айтган ўгитлари ёдимга тушди .Ҳазрати Али куёвлари уйидан норози чиққанларини кўриб ,қизларини чақирганлар ва аҳволини сўраб айтганлар “Агар эрингни норози қилганингда Аллоҳ жонингни олса жанозангни ўқимас эдим қизим бўлсанг ҳам деганлар .
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирганлар “Ким озига шукур қилмаса ,кўпига ҳам шукур қилмайди “, “Одамлардан бўлган яхшиликка миннатдорлик изхор қила олмаган инсон Роббига ҳам шукур қила олмайди”(Имом Бухорий ,имом Муслим ривоят ).
Навоий шаҳар “Истиқлол “МФЙ отинойиси Махмудова Гулчкҳра.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш