​«Ота-онам Жаннатга кирмагунларича кирмайман»

27-04-2022, 11:31 admin Ислом олами 604

​«Ота-онам Жаннатга кирмагунларича кирмайман»

Ассалому алайкум! Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни аҳли солиҳлардан бўлган ўғил фарзандга «Жаннатга кир!» дейилади. Ва у Жаннатга киради. Ҳаётлигида эзгу амаллар қилган солиҳа қизга ҳам Жаннат эшиклари очилади. У эса: «Йўқ, ота-онам Жаннатга кирмагунларича, мен ўзим киришга ҳаё қиламан», дейди. Шунда Аллоҳ у қизга икром кўрсатиб, қизнинг ота-онасининг гуноҳларидан ўтиб, уларни Жаннат аҳли бўлганликларини эълон қилади».
Телеграм тармоқларида бандай хабарлар кўп учраб туради, яъни унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг номларидан айтилган хабарлар. Айтинг-чи, шу гаплар асослими ёки бирон-бир саҳиҳ ҳадис келганми бу мавзуда? Ахир Қуръонда очиқ-ойдин ёзилган-ку, «Ҳар бир банда ўзига ўзи жавоб беради», деб. Олдиндан раҳмат.

Жавоб:
Сиз келтирган ҳадиснинг асоси йўқ. Лекин шу маънода саҳиҳ ҳадислар жуда кўп келтирилган. Уларда «фарзанд», «вояга етмаган фарзандлар», «кичик болалар вафот этса», дейилган. Қиз, ўғил деб ажратилмаган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлардан бир мусулмоннинг балоғатга етмаган бегуноҳ уч фарзанди вафот этган бўлса, албатта, Аллоҳ уни уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.
Насаийнинг ривоятида:
«Икки мусулмоннинг ораларидан бўлган бегуноҳ уч фарзанди ўлса, албатта, Аллоҳ икковларини уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади. У (бола)ларга:
«Жаннатга киринглар!» дейилади. Улар:
«Ота-онамиз кирмагунча кирмаймиз», дейдилар.
«Сиз ҳам, ота-онангиз ҳам киринглар», дейилади».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда балоғат ёшига етмай, вафот қилган ёш болалар ота-оналарини шафоат қилишлари баён этилмоқда.
Бу ҳадиси шарифда ёш болалари вафот этган мўмин-мусулмон эр-хотинларга улуғ башорат ва сабрга, Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишга даъват бор.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш