Сабрнинг мукофоти нақадар яхши!
"Парвардигор" юзини" истаб, сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати бордир.(У) абадийлик боғлари бўлиб,(улар) у жойларга ота боболари, жуфти ҳалоллари ва зуррииётларидан иборат солиҳ (банда) лар билан бирга кирурлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар бир эшикдан фаришталар кириб (дерлар): "Сабр қилиб ўтганларингиз сабабли сизларга тинчлик бўлгай. Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!",,(Раъд сураси, 22-24-оятлар).
" Парвардигор "юзини" истаб, сабр қилиб... " Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу оятда таърифлаганлар ҳақида: "Аллоҳнинг буйруқ ва тоатига сабр қилгувчилар", деган. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ бўндай дейди:" Каломуллоҳда"сабр"сўзи тўқсон марта зикр қилинган. "Сабр қил" амри ўн тўққиз марта такрорланган. Юздан зиёд ўринда сабрга чорловчи амрлар, сабр қилувчиларга бўладиган улуғ савоблар ҳақида сўз юритилган. Масалан"Сабр қилинг! Бас, албатта, Аллоҳ эзгу иш қилгувчилар мукофатини зое қилмагай"(Ҳуд сураси, 115-оят). Абу Сулаймон Дороний: "Энг мушкул, шу билан бирга энг қадрли нарса сабрдир. Унинг икки тури мовжуд. Биринчиси: Аллоҳ буюрган амални бажариш йўлида сабр,
Иккинчиси: Аллоҳ таола ман қилган ва нафс истаб турган амалдан тийилишда сабр", деган. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:" Беш маҳал намозингизни ўқинг,(Ромазон) рўзасини тутинг, молларингизнинг закотини беринг ва ишбошингизга итоат этинг, Роббингизнинг жаннатига кирасиз", деганлар (Имом Аҳмат, Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таола юқоридаги оятларда мўмин бандаларнинг аҳволини васф этиб, кейинги оятда улар учун тайёрлаб қўйилган мукофатларнинг башоратини беради: "... айнан ўшалар учун дунё оқибати бордир". " Дунё оқибати" дан мурод икки дунё саодатидир. Бу дунёдаги бахт-тинчлик-омонлик, оҳиратдаги эса- жаннатдир. Жаннатдаги дарвозалари олдида фаришталар мўминларни қарши олиб: "Қилган сабрингиз мукофоти сифатида устингизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин, сизга мангу омонлик диёри- жаннат бўлсин", дейдилар.
Аллоҳ таола барчамизга Ўзи васф қилган бандаларининг хулқланиш ва икки дунё бахт- соадатига эришиш учун тавфиқ ва сабр ато этсин.
Хатрчи тумани " Уйшин" мфй отинойиси Пардаева Санобар.