САБРНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР

21-12-2022, 15:32 admin Мақолалар 394

САБРНИНГ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР

Хаёт турли пасту баландликлардан, машаққату енгилликлардан иборат.Тарихга назар солсак дунё яралганидан бери инсоният бошига қанчадан қанча урушлар ваболар қонли тўқнашувлар табий офатлар тушганини кўрамиз.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло бандаларини қандай синашини баён қилган:"Сизларни бироз хавф-хатар, очлик(азоби)
билан молу жон ва мевалар (хосили)ни камайтириш йўли билан синагайсиз.(Шундай холатларда)сабр қилувчиларга хуш хабар беринг(Эй Мухаммад)".(Бақара сураси 155-оят).
Ушбу ояти каримани Имом Шаъровий рахималлоху бундай шархлаганлар:"Аслида инсоният бошига турли синовлар тушиши ёмонлик эмас балки одамларнинг ўша синовлардан ўтаолмаслиги ёмон.Зеро хар бир синов тажриба ва имтихон ҳисобланади".
Имом Ахмад рахматуллоҳу алайҳ бундай дейди: "Каломуллохда"Сабр"сўзи тўқсон марта зикр қилинган."Сабр қил" Амри ўн тўққиз марта такрорланган.Юздан зиёд ўринда сабрга чорловчи амрлар сабр қилувчиларга бўладиган улуғ савоблар хақида сўз юритилган.Масалан:"Сабр қилинг!Бас,албатта Аллоҳ эзгу иш қилувчилар мукофотини зое қилмагай "(Худ сураси 115-оят)
Шундан келиб чиқиб уламолар якдиллик билан синовга сабр қилиш хар бир кишига вожиб дейишади .Зеро имоннинг ярми сабр бўлса, қолган кисми шукрдир.Сабрнинг даражаси шу қадар улуғки хатто Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири собурдир яни осийларни гунохи учун дархол жазоламайди.
Инсоннинг қилган ҳар бир амали учун, ихлос ва мухаббатига қараб 10 тадан 700 тагача савоб берилади.Бироқ, сабр шундай сифатки Аллоҳ таоло сабр қилувчи бандаларига берадиган ажрларини хисобламади:"Хеч шак-шубҳа йўқки сабр тоқат қилувчиларга ажр мукофотлари ҳисоб китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур" (Зумор сураси ,10-оят
Инсон кўнгилсиз ходисаларга учраса, Аллоҳдан савоб умидида уларга чидаши, ўзини йўқотмасдан,ножўя сўзлардан ва харакатлардан тийилиши лозим.Аллоҳ таоло айтади:"Эй иймон келтирганлар!Сабр қилиш ва номоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар Албатта Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.(Бакара сураси 153-оят)Ояти каримада Аллоҳ таоло иноятига икки нарсани "Калит" қилмоқда:
сабр ва номоз.Номоздан олдин сабрнинг зикр қилиниши унинг нечоғли улуғ ибодатлигига далолат қилади.Пайғаибаримиз Муҳаммад Саллалоҳу алайҳи васаллам сабр бобида тенгсиз эдилар у зот гарчи Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлсаларда умрининг кўп қисми синовлар, имтихон ва қийинчиликлар ва машаққатлар билан ўтди.Бироқ у зот бирор марта холларидан шикоят қилмадилар.Чиройли сабр ила роббилардан мадад сўрадилар.
Уламолар сабрни 3 турга бўлишнан.Биринчиси Аллоҳ таоло банданинг молига ва жонига талофат юборганда савоб умидида сабр қилиш, иккинчиси, Аллоҳ таоло буюрган ибодатларини адо этишда машаққат ва қийнчиликларга сабр қилиш учунчиси гунох ва маъсиятдан тийилишда нафс ва шайтоннинг макридан сақланишда парвардигордан қўрқиб сабр қилиш.
Имом Ғаззолий бундай дейди"сабр агар қорин ва фарж шахватида бўлса у иффат деб аталади.Бирон бир ёмонликка сабр қилиш бўлса умумий сабрдир.Имонга доир ахлоқларни аксаряти сабрга тегишли.Зеро Расулуллох Саллалоҳу алайҳи васалламдан имон хақида сўрашганида у зот:"Имон сабрдир"деганлар.Чунки имоннинг кўпкина улуғ амаллари сабр билан бўлади.
Аллоҳ таоло юртимизни, барча юртдошларимизни самовий-арозий офату кулфатлардан,талофатлардан паноҳида асрасин. Мусибатга сабр этганларга Ўзи ваъда қилган ажрларини кўпайтириб берсин.
Хатирчи тумани "Бўғирдоқ" МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш