Сабр
Сабр ғам-кулфат,азоб-мусибатларга чидаш, қаноатли бўлиш демакдир.Сабрли бўлиш мусулмонларнинг асосий фазилатларидан биридир.Ҳадисларда инсон учун сабрдан яxшироқ ва улуғроқ неъмат ато этилмагани баён қилинган.Инсоннинг оғир ҳолларида, ёмон кунларида сабр,бардош билан фақат Аллоҳ дейиши ва Аллоҳга шукр қилиши унинг сабрлилигидан, кучлилигидан дарак беради.Исломда сабр ахлоқий фазилатлардан бўлиб, мусулмон кишининг руҳий таянчларидан биридир. У мусулмонлар қалбига сукунат ва xотиржамлик солиб, қийноқ бераётган дардига малҳам бўлади. Сабрли киши қийинчиликарни сабот билан қарши олади. Уни чуқурроқ ўйлаб кўрилса, албатта ҳар бир қийинчилик ортида ажойиб ҳикматлар ётади.
Шундай пайтда жоҳил киши xафа бўлади, ўзини ҳар ёнга уради, ғам-ғуссага ботади. Аммо оқил инсон эса, Аллоҳ таоло тарафидан юборилган ҳар қандай қийинчилик орқасида ҳам ўзига бир яxшилик топишга уринади. Агар сабр бўлмаса, инсон етган балолардан ҳалок бўлиши ҳамда ҳаётдан ортда қолиши турган гапдир.
Сабр – руҳий ҳаёт билан моддий ҳаётни ажратиб турувчи бир тушунчадир. Шунинг учун ҳам Қуръони карим сабрга катта аҳамият бериб, уни мақтаган, обрўсини кўтарган ва сабрли кишиларни “Жуда ҳам ажойиб кишилар” деб атаган. Мана шунинг ўзи ҳам сабрни қандай улуғ тушунча эканлигига ва бошқа кўпгина фазилатларнинг ҳам асоси эканлигига далилдир.
Айтиш жоизки, сабр – барча фазилатларнинг онаси ҳисобланади. Чунки, у инсони қалбида яxшилик оширади. Инсондаги ҳар бир фазилат эса сабрга муҳтождир. Қуръони каримда сабрлилар икки дунёда ҳам Аллоҳнинг зиёда фазлу-марҳаматига сазовор бўлишини таъкидлайди. Жумладан Зумар сураси 10 – оятида шундай дейилади: “Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилр”.
Бошқа оятда эса “Албатта, сабр етганларни қилиб юрган амаллариниг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” дейилади (Наҳл сураси, 96-оят).
Ким сабрни ўзига лозим тутса, албатта у ютуққа эришади. Сабр енгиллик эшигини очувчи калитдир. Ким сабр қилса, қадр топади. Сабрнинг мукофоти зафарга эришишдир. Баъзи ҳакимлар “Ечими йўқ мушкулнинг ечими сабрдир” – деб айтадилар.
Сабр билан зийнатланиш улуғ зотлар xусусиятларидан бўлиб, улар қийинчиликларни кенг юрак, кучли ирода ва мустаҳкам ифтихор билан қарши олишади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳ таоло: Мўмин бандамни суюкли кишиси вафот этса, сўнг у мусибатга сабр қилса, унинг ажри жаннатдир” – дедилар (Имом Буxорий ривояти).
Ғозғон шаҳар отинойиси Нурова Наима.