САБР...

29-07-2022, 10:01 admin Мақолалар 387

#Мақола
САБР...
Мусулмон киши учун сабрли бўлиш энг чиройли фазилатдир. Инсон ҳаётда турли ҳолатларга тушади. Айрим ҳолларда қувончдан боши осмонга етса, баъзан кўзига ёруғ олам зимистон бўлиб туюлади. Бундай пайтларда кўпчилик, айниқса ёшлар ўзларини омадсиз, нотовон хис қиладилар. Исломда сабр ахлоқий фазилатлардан бўлиб, мусулмон кишининг рухий таянчларидан биридир. Сабрли киши қийинчиликларни сабот билан қарши олади. Уни “Аллоҳ тарафидан юборилган синов” деб билади. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, албатта, хар бир қийинчилик ортида ажойиб ҳикматлар ётади. Шунинг учун ҳам Қуръонда сабрга катта аҳамият берилиб 70 та ўринда зикр қилинган. Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради ва Қуръони Каримда сабрлилар бу дунё у динёда Аллоҳнинг зиёда фазлу марҳаматига сазавор бўлишларини таъкидлайди. “Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз ва тўлиқ берилур” (Зумар сураси, 10-оят), “Ва сабр қилганлари учун, уларни жаннат ва ипаклар билан мукофотлади” (Инсон сураси, 12-оят). Бунга қўшимча равишда сабрлиларни Аллоҳнинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлайди: “Ва сабр қилинг, Албатта Аллоҳ сабрлилар биландир” Анфал сураси, 46-оят) .
Ҳақиқат ва ёмонликнинг йўқотилиши йўлида қийинчиликларга бардош бериш, одамларнинг озорларига чидам, камбағаллик, касаллик ва яқин кишисини йўқотиш каби мусибатларга бардош бериш-буларнинг бари сабрнинг Қуръон ўргатган кўринишидир. Қуръон ўргатган сабр мана шулардан иборат. Сабр – хафа қалбларга тасалли, бу ҳаётда муваффақиятга ундовчи бир омилдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон одамларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир", дедилар".
(Термизий ривоят қилган)
Бу ҳадисдан одамларнинг озоридан қўрқиб, уларга аралашмай қўйиш дуруст эмаслиги маълум бўлади. Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган одам савоб олади. У ўша аралашиши давомида уларга яхшилик ҳам қилиб юрган бўлади. Одамларга аралашмаган киши эса кўпчиликка фойда етказишдан бош тортган бўлиши мумкин.

Хўжа Машфират Набий жомеъ масжиди имом хатиби Ф. Жўраев
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш