ХАММА НАРСАДА МЎЪТАДИЛ БЎЛАЙЛИК!
Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамдлар бўлсин, икки дунё сарвари пайғамбаримизга саловоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло ўзини китоби Қурони каримда бундай деб мархамат қилади,
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوف وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ
яъни: "Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз,) эй, мусулмонлар ) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз"
(Оли Имрон сураси, 110-оят).
Демак, Ислом умматининг фазилати Аллоҳ таолога имон келтиргандан сўнг инсониятни эзгуликка чорлаш, ёмонликдан қайтариш экан.
Диндаги мўътадиллик эътиқод, амал, илм ва ахлоқда Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг сўзларини маҳкам ушлаш билангина юзага чиқади. Биз васатия-мўътадилликни яхши тушуниш учун ғулув (ҳаддан ошиш) ва камчиликка йўл қўйиш масалаларини яхши билиб олишимиз керак экан. Ҳаж ёки умрадан келган кишиларни улуғлашда ҳаддан ошиш.
Айрим жойларда зиёратчиларни қимматбаҳо автоуловларда кутиб олиш, маҳаллалар
бошидан узундан – узун пояндозлар тўшаб, уларнинг қадами остига кийимларини ёйиб қўйиш ҳатто ёш болаларни ётқизиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳам
динимизда ғулувга кетишнинг кўринишларидан бири экан.
Ота-онани улуғлашда муболаға қилиб, уларнинг оёғи ювилган сувни қўлларига олиб ичиш, Шариатимизга кўра, ота-она розилиги ҳаммага кўз-кўз қилиб, уларни оёқларидан тушган сувни ичиш билан
эмас, балки фарзанд умри давомида уларнинг хизматларини қилиши, уларга нисбатан доимо хушмуомала бўлиб, азият бермаслиги билан бўлади. Азиз диндошлар ғулуга кетишдан эхтиёт бўлайлик, Аллоҳ таола ўзини тўғри йўлидан барчамизни адаштирмасин.
Учқудуқ тумани Мустақиллик мфй отинойиси Файзиева Зилола.