ҲИЗБУТ-ТАҲРИРГА РАДДИЯЛАР (2-қисм)
ҲИЗБУТ-ТАҲРИРНИНГ АХЛОҚСИЗЛИГИ
Ҳизбут-таҳрир жамоаси аввалбошданоқ исломий одоб-ахлоқни инкор қилиб, инсоний қадриятларнинг ва диний фазилатларнинг бугунги кунда зарурати йўқ, деб келади. Ҳизб ўз дастурларида ахлоқ билан даъват қилишни, одамларни ахлоқли, гўзал хулқли бўлишни, инсонлар чиройли хулқлар соҳиби бўлишини танқид қилади. Ҳизб тасаввурида ислом ўзлари ўйлаб топган ақидалар мажмуйи ва қоидалар низомидир, холос (“ат-Такаттул ал-ҳизбий”, 18-бет).
Ҳизбут-таҳрир аъзоларига тарқатилган “Ҳизбут-таҳрир манҳажи” номли рисолада: “Фазилатли хулқларга даъват қилиш жамиятни ислоҳ қилишга ва умматни уйғотишга имконият туғдирмайди. Чунки, жамиятнинг ислоҳи фикрлар ислоҳи билан ҳосил бўлади… Фазилатли хулқларга даъват қилиш эса замонавий мусулмонларнинг ҳукмларини ҳал қилиш учун етарли даъват эмас!” (“Манҳаж ҳизб ут-таҳрир фи-т-тағйир”, 26-27 бетлар), дейилган. Ҳизбнинг муассиси ан-Набаҳоний ҳам инсондаги руҳий хислат ва шавқларнинг борлигини инкор қилган (“Низом ул-ислом”, 61-бет; “ал-Фикр ал-исломий ал-муосир”, 202-бет).
Ҳизбнинг бу хилдаги одоб-ахлоқни, руҳий хислат ва фазилатларни инкор қилишлари ҳизбнинг аъзолари орасида қалби қаттиқликни, қўрсликни келтириб чиқариш учун зарур эди. Ҳизб аъзоларида меҳр-шафқат, одамгарчилик, қўни-қўшни ҳаққи, ватан туйғуси, меҳр-муҳаббат, раҳимдиллик каби хислатларнинг йўқ эканлигини шундан ҳам билса бўлади. Уларнинг ўз ватанига қурол кўтаришлари, ватандошларини кофир деб бемалол эълон қилиб юборишлари, ўз маҳалладошларини ҳам ҳақорат қилиб, жисмонан йўқ қилиб юборишга урунишлари ҳамда ўзлари туғилиб-ўсган юрт ва ватанларни кофиристон дейишларининг бирдан-бир сабаби ҳам шудир.
Ҳолбуки, ислом дини меҳр-шафқат дини, ислом шариати одоб-ахлоқ шариатидир! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иннама буъисту ли-утаммима макорим ал-ахлоқ!” (“Шак-шубҳасиз, мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим!”) деб марҳамат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқларни баркамол қилиш, одамларга гўзал хулқларни ўргатиш учун келганлар. Ҳизбут-таҳрирчилар каби сиёсатни нотинч қилиш учун юборилмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг доимий дуоларидан бири: “Аллоҳумма, аҳсанта холқий, фа-аҳсин хулқий!” (“Эй, Аллоҳ! Танамни гўзал қилганинг каби хулқимни ҳам гўзал қил!” мазмунида эди. Бу гўзал одоб-ахлоқнинг нақадар зарурлигини билдирадиган энг кучли далиллардан биридир. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг: “Мезон тарозида гўзал хулқдан ортиқ энг оғир бирор нарса йўқ!”, деганлари машҳур.
Ҳизбут-таҳрир ўзини диний эмас, балки сиёсий ташкилот деб эълон қилар экан, диндаги жами яхшилик ва хислатларни инкор қилиш йўлидан боради. Уларнинг даъвосини қаранг: “Ҳизбут-таҳрир сиёсий ташкилотдир. У хайрли амалларнинг ташкилоти эмас!” ёки “Ҳизбнинг барча иши сиёсий ишдир. Унинг иши таълимга асосланмаган. У мадраса эмас, унинг амали ваъз-насиҳат ҳам эмас. У сиёсий амалдир!” (“Манҳаж ҳизбут-таҳрир фи-т-тағйир”, 28-31 бетлар; “Ҳизбут-таҳрир”, 25-бет).
Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гўзал хулқ худди сув кирларни ювганидек хатоларни ювиб туради. Ёмон хулқ эса сирка асални бузгани каби амалларни бузади!”, деб марҳамат қилганлар (Табароний ривояти).
Демак, ушбу ҳадисга мувофиқ ҳизбут-таҳрирнинг одоб-ахлоқни инкор қилаётган сиёсий ишлари асални бузган сирка каби бузуқ амалиёт экан!!! “Имондан кейинги амалларнинг энг афзали одамларга муҳаббатдир!”, деган мазмундаги ҳадиси шариф ҳам бор. Мазкур ҳадисга кўра одамларга нафрат ва адоват қилувчи ҳизбут-таҳрирнинг ишлари амалларнинг энг ифлосидир!!!
Ҳизбут-таҳрирнинг хиёнати, мунофиқлиги ва ношаръий эканини шундан ҳам билса бўладики, улар далил қиладиган энг асосий ояти каримада ҳам амри маъруф ва наҳий мункарга буюрилади. Яъни, таълим-тарбияга, яхшиликларга даъват қилишга, одамларга одоб-ахлоқ ўргатишга чақирилади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда бундай деган:
“Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй, мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз”. (“Оли Имрон”, 110-оят).
Мазкур ояти карима сабабли мусулмонлар уммати ва уларнинг уламолари амри маъруф ва наҳий мункарни фарзи айн деб иттифоқ қилганлар. Ана шу фарзи айн бўлмиш амални ҳизбут-таҳрир инкор қилиб келади. “Ҳозир амри маъруф ва наҳий мункарнинг зарурати йўқ, сиёсат муҳим!”, деган ношаръий ва ноисломий фикрни жар солиб оламни ғавғога тўлдиришга ҳаракат қиладилар.
Хуллас, икки дунёда ҳам хор бўлишига шак-шубҳа йўқ ҳизбут-таҳрир исломнинг ва шариатнинг энг муҳим учта йўналиши бўлмиш ақида, амал ва ахлоқнинг барчасини инкор қилиш билан ноисломий ва ношаръий йўл тутмоқдалар. Ақидани сиёсатдан иборат деб билувчи, намоз, рўза ва бошқа амалларни исломий давлат қурилганидан сўнг қилиш керак, дегувчи, одоб-ахлоқни эса бутунлай керакмас нарса деб билувчи ҳизбнинг, аслида, ислом динига ва шариати исломияга душман бир ҳизб эканини англаш мумкин. Зотан, Қуръони каримда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бундай деган:
“Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳнинг зикрини унуттирди. Ана ўшалар шайтоннинг ҳизби (гуруҳи)дирлар. Огоҳ бўлингки, албатта, шайтоннинг ҳизби зиён кўрувчидир!” (“Мужодала”, 19-оят).
Аллоҳ таоло ҳизбут-таҳрир аъзоларига инсоф берсин, уларнинг гуноҳларини авф қилсин! Ҳаққа қайтишларига тавфиқ берсин!
Навоий вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиев