Миссионерлик оқибатлари ҳақида.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ватанимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби шахснинг эътиқод эркинлиги соҳасида ҳам бир қатор ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Хусусан, юртимизда шахснинг бундай ҳуқуқи Конституция даражасида мустаҳкамланди. Бинобарин, Конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.
Қолаверса, виждон эркинлиги соҳасида махсус қонун қабул қилиниб, унда ҳар бир шахснинг диний эътиқод ҳуқуқи, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
Жумладан, 2021 йил 26 июлда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (янги таҳрир) Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, давлатнинг диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши кафолатланди. Шунингдек, Қонуннинг мазкур моддасига асосан бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилди.
Миссионерлик ҳолати чуқур тарихга эгадир. Юртимизда азалдан ҳар бир дин ушбу этиқод ишида ўз сўзини айтишга уриниб келган.
Жаҳонда мавжуд кўплаб дин вакиллари дунё кезиб, ўз эътиқодини тарғиб қилса-да, насроний миссионерларнинг фаолияти жуда кенг тарқалган ва ҳаммага яхши танишдир.
Насронийликнинг барча оқимлари вакиллари Инжилда Исо пайғамбар тилидан келтирилган ушбу парчага амал қилади: «Ҳамма миллатлар ичидан издошлар етиштиринг.»
Миссионерлик ҳақида сўз юритар эканмиз аввало унга берилган таърифлар ҳақида гапирмасдан иложимиз йўқ. Қуйида миссионерликка нисбатан берилган бир неча таърифларни бериб ўтишга харакат қиламиз:
Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.
Миссионерлик бугун мамлакатимизда ҳам мавжуд бир ҳолат еканлигини баьзи ўзга диний гуруҳлар ўз оқимига қушиш учун мусулмон умматини пароканда қилишга ва ўзбек миллатини бўлишга уринаётгани сир эмас.
Бугун мана шундай ғояларга учмаслик асосий ҳаётий қоидаларидан бири бўлмоғи лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
“Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз”
Ушбу оятнинг тафсирида уламоларимиз қуйидаги жумлаларни айтишади: “Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир. Бу ҳақиқатни ҳозир ўзини бу уммматга нисбат бераётганлар яхши тушуниб олмоқлари лозим. Аждодларимиз худду шу ҳақиқатни тўлиқ тушунган чоғларида бутун дунёга устоз бўлганлар. Дунё халқларининг пешқадами бўлиб, уларни ортларидан эргаштирганлар. Бошқаларга тобеъ бўлмаганлар. Бошқаларнинг ортидан кўр кўрона эргашмаганлар. Бошқалар ҳузурида ўзларини хору зор тутмаганлар.”
Нурота тумани Оқмасжид масжиди имом ҳатиби Хидиров Тоирқул.