Наҳйи мункар - натижаларга эътибор
Маълумки, ёмонликдан қайтаришдан мақсад – уни кетказиш ёки унинг ёмонлигини камайтиришдир. Шунинг учун ҳар ишдан олдин унинг натижасига қараш керак. Агар наҳйи мункардан келиб чиқадиган натижа ундан-да каттароқ ёмонлик келиб чиқишига сабаб бўлса, бундай ишдан қайтарилади. Дарҳақиқат, тарихга назар солсак, оқибатларга қараб иш кўрмаслик жуда катта фожиаларга олиб келганига гувоҳ бўламиз.
Рисолатнинг илк даврида Макка ширк, куфр ва фасодга тўла эди. Лекин Пайғамбар алайҳиссалом уларни ошкора инкор қилмадилар. Ҳатто Макка фатҳидан кейин ҳам Оиша онамизга қарата: “Агар қавминг исломга эндигина кирган бўлмаганида, Каъбани бузиб, ҳазрати Иброҳим қурган ҳолатга қайтарар эдим”, деганлар.
Демак, мусулмонлар билан мусулмон бўлмаганлар орасидаги муносабат ва муомалада аввало ҳар бир ишнинг оқибатларига эътибор қаратиш лозим.
Наҳйи мункарнинг оқибати тўрт хил бўлиши мумкин:
1.Ёмонликдан қайтариш ўша ёмонликни кетказиб, унинг ўрнига яхшилик олиб келади;
2.Ёмонликни батамом кетказмаса-да, камайишига олиб келади;
3.Наҳйи мункар қилинса, унга ўхшаш яна бир ёмонлик юзага келади.
4.Ёмонликдан қайтариш қайтарилаётган ишдан ҳам каттароқ ёмонликка сабаб бўлади.
Аввалги икки ҳолатда наҳйи мункар қилиш вожибдир. Учинчи ҳолатда шароит ва вазиятга қараб иш тутилади. Тўртинчи ҳолатда эса наҳйи мункар қилинмайди.
Мўғул истилоси вақтида ёғий аскарлари ароқ ичиб, маст бўлиб юрганларида бир мусулмон йигит туриб, уларнинг ароқ идишларини синдирмоқчи бўлади. Шунда унинг олдига бир шайх келиб; “Ундай қилма, чунки улар ҳушёр бўлса, ноҳақ қон тўкишади”, деб маслаҳат берган экан.
Амри маъруф ва наҳйи мункар вожиб амалдир. Лекин ундан кутилган мақсад – ёмонликни камайтириш ёки йўқотиш бўлиши керак. Агар инсоннинг бунга кўзи етмаса, бошқа йўл тутади.
( “Амри маъруф ва наҳйи мункар”китобидан).
Зарафшон шаҳар “Геолог” ва “Баҳор” МФЙ отинойиси Хуршида Худжиярова.