Сузлашув одоби
Чиройли сўзлаш, нутқ маданияти – инсоннинг асл зийнатидир. Ушбу ғоя азал-азалдан Шарқ маданиятининг негизи булиб келган десак адашмаймиз.
Хусусан, Шарқда, Моварауннахр худудида бадиий, илмий ижоднинг тараққиёти билан, шунингдек, ваъзхонлик, нотиқликни тарғиб қилиш билан муштарак холда сузнинг ахамияти, маъноси ва ундан мақсадга мувофик фойдаланиш борасида куп ишлар амалга оширилган ва маълумотлар тупланган. Ваъзхонликнинг ривожи натижасида нутқ олдига куйилган талаблар мукаммаллашиб борган.
Буюк алломалар Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абу Абдуллох ал-Хоразмий, Махмуд Кошгарий, Кайвокус, Юсуф Хос Х,ожиб, Ахмад Югнакий кабилар тилга, луғатга, грамматика ва мантиқшуносликка багишланган асарлар ёздилар ва уларда бу мавзуга алоқадор фикрлар билдирдилар.
Бундан келиб чикадики, Интернет тизими бутун дунёни ягона ахборот маконига айлантирган бугунги кунда виртуал оламда ўзбек ёшларининг овози нафақат ўз она тилида, шу билан бир қаторда рус, инглиз, испан, немис, француз, хитой, япон, корейс, араб, форс ва бошқа дунёвий тилларда ҳам баралла жаранглаши мақсадга мувофиқдир. Ёшларимиз ана шу тилларни мукаммал эгаллаётганлари эртанги кунга янада кўпроқ умид уйғотади. Эътибор берган бўлсангиз, бугунги кунда интернет тизимида салмоқли ўрин тутаётган миллий сайтларимизда ўзбек тилида ранг-баранг мавзуларда мақолалар, бадиий асарлар ёритилмоқда. Она тилимизда битилган мақолалар дунё ахборот маконида кенг қулоч ёйишида лотин алифбосига асосланган ёзувимиз ҳам муҳим ўрин тутаётир. Бугунги кунда бу ёзувда бемалол қалам тебратаётган муаллифлар сони тобора ортиб бораётгани ҳам ўзига хос ютуғимиз эканлигини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.
Сўнгги пайтларда кўп ишлатиладиган айрим сўзларимиз шевада фаол қўлланилиши адабий тилимизга путур етказмоқда. Ўша сўзлар мазмун-моҳияти ҳам ўзгариб кетмоқда. Айтиш жоизки, шева сўзлари адабий тил нормаларига зид келмаслиги лозим.
Масалан, керак сўзи – “кере” шаклида айтилиши хунук эшитилади. Худди, кел-е, кет-е, ўтир-е, тур-е… деганга ўхшатиб “кер-е” дейилиши – керавер (кер – йир, дегани, бунда гўё – йиравер, дегандек) ғалати туюлади.
Айтдим сўзи ҳам – “этдим” шаклида қўлланилмоқда. Ваҳоланки, адабий тилимизда этдим – бажардим, қилдим, деган маъноларни англатади. Масалан, мен бурчимни адо этдим…
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш мавзусидаги баъзи мақолаларда шундай беўхшов ибора қўлланилмоқда: “Жиноятчининг иссиқ изидан”. Бу нима дегани? Сўхтаси совуқ жиноятчининг изи “иссиқ” эканми? Модомики, жиноятчининг изи ҳақида сўз юритмоқчи бўлсангиз, она тилимизда шунга мос сермазмун, пурмаъно сўз ва иборалар етарли! Айтайлик, жиноятчининг изи ўчмасдан… дейилса мантиқан тўғри бўлади.
Афсуски, бундай сўзлар телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда ҳам бот-бот такрорланаётганига тоқат қилиб бўладими?
Она тилимизда, қолаверса, рус тилида ҳам чиройли, ифодали гапиришга ўрганишимиз ва ёшларга бу борада ҳам ибрат кўрсатишимиз зарур.
Чиройли нутк, одобли сузлашув усули киши маданиятини очиб бериш билан бир каторда, бошка бировнинг кунглига йул топишнинг енг самарали усулидир.
Шундай экан, келинг, доимо ширали тилимиз, сузлашув одобимиз билан жахонларни хайратда қолдиришда давом этайлик!