Алишер Навоий буюк мутафаккир ва давлат арбоби.
Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир.
И.А.Каримов
Бисмиллаҳир роҳмонир –роҳим.
Ҳамду сано шундай зотгаким, Унинг берган эҳсонига яраша ва лойиқ ҳамду сано айтиш имконсиздир.
Ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли самарали таъсир кўрсатган улуғ зот Алишер Навоий бобомиздир. Биз унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги ҳақида доимо фаҳрланиб сўз юритамиз.
А.Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намаёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъни, шаърафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз саънаткоридир. Навоий ижодини биз ёшлар йиллар давомида кенг омма орасида нишонланиб келмоқдамиз. Шу 2021 йил Мир Алишер Навоий бобомизнинг 580 йиллигини нишонламоқ арафасидамиз. Шарқда мислсиз сўз саънаткори сифатида шухрат қозонган А.Навоий бутун умри давомида туркий тил мавқеини оламга танитиш учун қалам тебратган. Ҳаётимизда болаликдан илк ўқилган китоблари ила кирган байтлари дунёқарашимизни бойитиб, комиллик сари етаклаб келмоқда.
А.Навоий шарқ Ренессансининг йирик намаёндаси сифатида цивилизатцияси тарихида туркийзабон халқлар ўртасида маъданий ва маънавий ҳаётнинг ривожига алоҳида ўрин тутган шахсдир. Гуманистик ғоялари бадиий – фалсафий шеърий асарлари билан буюк шоир, мутафаккир ва серқирра адиб, буюк тилшунос олим, форсий адабиёт ривожига беқиёс ҳисса қўшган халқ арбобидир. Бундан ташқари халқни мушкулини осон, билимли бўлиши йўлида бир қанча работу кўприклар, мактабу мадрасалар қурдирган зотдир. Халқни маънавий дунёсини шаклланишига эътибор оширган зотдир. Ўз асарларида инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳақиқат, шукроналик, сабр-қаноат, келажакка умидворлик ғоялари илгари сурилган.
Шундай экан бобомиз ҳақида бир қанча алломаларимиз яхши фикр юритганлар.
Қарангки, юртимизда Алишер Навоий бобомизга бирон бир инсон йўкки, Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат эътиқод билан қарамаса. Шунинг учун бизнинг вилоятимиз А.Навоий деб юритилишидан фаҳрланамиз. Кўчаларимизни номлари буюк зот номларига қўйилган. Яқинда очилган” Алишер Навоий” масжиди барча Навоийликлар қалбида мангу абадий яшайди. Буюк шоирга бўлган меҳр-муҳаббати чексиз деб ўйлайман. Шундай алломалар, халқпарвар инсонлар Навоийдек буюк зотлар бизни ёшларимиздан етишишини Оллоҳдан сўраб қоламиз.
Кармана тумани отинойиси: Хусенова Насиба