Интернетдан фойдаланиш хатарлари.

17-02-2022, 11:34 admin Мақолалар 472

Интернетдан фойдаланиш хатарлари.
Халқаро замонавий алоқа ва ахборот воситаси бўлмиш интернетдан фойдаланишнинг баъзи одоблари бор, уларни ёшларимизга таълим тарбия жараёнида ўргатсак, интернетда фойдали маълумотлар билан бир қаторда зарарли, бузуқ маълумотлар ҳам тарқалишидан, уларни орқасидан келадиган хавф ва хатарлардан вақтида огохлантирсак, ақидасига путур етказувчи, беҳаёликни ва ахлоқсизликни тарғиб қилувчи ва ҳоказа иллатларнинг таъсирига тушуб қолишини олдини олган бўлар эдик.
Интернетнинг фойдалари ҳақида гап кетар экан, ҳаётнинг барча соҳаларида интернет ёрдамида осонлик, арзонлик ва тезлик фойдаларини кўришимиз мумкин. Биргина илм олишни истаган инсон учун керакли маълумотни, керакли китобни ва энг яхши устозни, хохлаган тилда, дунёнинг қайси жойида бўлишидан қатий назар бир лаҳзада топиш имкони борлиги кишини хурсанд қилади.
Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар ҳам кўпаеб ва жиддийлашиб бормоқда. Баъзи одамлар интернет ижтимоий тармоқлари орқали бир-бирига тўҳмат қилмоқда, сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда ва ҳаказо. Бу интернет ижтимоий тармоқлари орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина сохаларда ҳам жиноятлар бўлмоқда. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, интернет мазкур қабоҳатларни амалга оширишни осонлаштирмоқда.
Улуғларимизнинг шундай хикматли сўзи бор: Иллат излаганга иллатдур дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдур дунё. Ким нени изласа, топар бегумон, Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё. Бу сатирларни бугунги кунда интернетни таърифлайдиган хикматлардан бири десак хато бўлмас.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалланинг: “Зарар қилиш ҳам, зарар етказиш ҳам йўқ” деган ҳадисларига бир эътибор берайлик азизлар. Ҳақиқий мусулмон кишининг бирор бир иши ўзига ҳам, бошқаларга ҳам бирор зарар олиб келмаслига кераклиги айтилмоқда. Энди интернет ижтимоий тармоқларига қўяётган видео, авдио ё бошқа маълумотларимиз ўзимиз ва бошқалар учун фойдали бўлса қўяйлик. Бизга фойдаю, бошқага зарар олиб келса, энг камида биз қўйган нарсани кўришга кетган вақти исроф бўлишига сабабчи бўлсак, бунинг устига вақти исроф бўлганларнинг сони мингларча бўлса, эрта қиёмат куни вақти исроф бўлганлар ҳаққини талаб қилса қандай жавоб берамиз. Зеро инсоннинг энг қимматли нарсаси унинг умри, вақтидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилади: “Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.” (Залзала сураси 7-8 оятлар)
Шундай экан азизлар, бизнинг амалимиз, ўзимизгада, бошқаларгада зарар ва хатар олиб келмасин.


Навоий шахар бош имом хатиби Дилшод Эргашев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш