Асло, ўгай деманглар.
"Ўгай она" деганда кўпчилик "Зумрад ва Қиммат" эртагидаги Қимматнинг онасини, унинг Зумрадни тахқирлаб, ёмон муносабатда бўлганини кўз олдига келтирадилар, ва барча "Ўгай она" ларни шундай деб билишади.
"Мўминалар"журналида "Ўгай она" номли мақола берилмоқда.Уни ўқир эканман ён атрофимизда ҳам мана шундай оналарга дуч келамиз.
Муҳаббат опа кўп орзу ҳаваслар билан турмушга чиқди.Кетма-кет қиз-ўғил фарзанд кўрди. Аммо ҳаёт у ўйлагандек эмас эди.Эри ичкиликка қаттиқ ружуъ қўйди. Кундан кунга жаҳолат ботқоғига ботиб борарди.Ён атрофида ичкиликка муккасидан кетган қиморбозлар бор экан нафс йўлида ҳатто ҳаммадан қизғанадиган аёлини қиморга тикишгача борди.Муҳаббат опа қиморбозлар ва эрининг чангалидан қочиб қутилган кунни ҳатто эслашни ҳам ҳоҳламайди.
Бу орада бошқа бир қишлоқда Гулжамол опа бешинчи фарзандини дунёга келтираётиб бевақт оламдан ўтди, тўрт фарзанд онасиз қолди.Мана шу хонадонга келин бўлиб келаркан Муҳаббат опа бу ерда ҳам анчагина машаққатлар, муаммоларга дуч келди.Рўзғор тутишлари, ўзининг икки фарзандига қўшилиб тўрт нафар фарзанднинг ейиш-ичиши, кийим-кечаги, кекса қайнона-қайнотанинг хизматлари ўз йўлида-ю, катта фарзандлари балоғат ёшида "ўгай она" ни қабул қилишлари бироз қийин кечди.Унинг турли хил хархашалари етмагандек онасининг оналари, яъни бувиларининг турли хил гап сўзлари жон-жонидан ўтиб кетсаларда уларга меҳр улашишдан чарчамадилар. Орада электр токидан беъэтиборлиги сабаб ўз қизлари Садоқат ўн икки ёшларида бевақт оламдан ўтди. Онаизор фарзанд доғини ҳам кўрди, сабр қилдилар.Қиз-ўғиллар вояга етиб бораркан уларни кетма-кет сарпо-суруқлар билан яхши хонадонларга турмушга берди, уйлантирди.Кекса қайнона-қайноталарини вафотларигача хизматларида бўлиб дуоларини олдилар.Энди ҳузур ҳаловатда яшаймиз деганда турмуш ўртоқлари "қанд"касаллигига йўлиқди.Ўн-ўн беш йил мобойнида бемор эрни жуда чиройли парваришладилар.Аммо бу касаллик кундан кунга ўз таъсир кучини кўрсатарди.Юришдан қолган эрларини энди кўзлари ҳам кўришдан қолди.Тушакка михланиб қолган эр аёлини бир зум ҳам олдидан қимирлатмасди, баъзи-баъзида оғриқнинг зўридан бақириб ҳам берарди.Вақтида қучоқ очиб бағрига отилмаган фарзандлар эндиликда Муҳаббат опани "бошларида кўтариб" юрадилар.Ҳар ишда Муҳаббат опанинг маслаҳатлари билан иш тутадилар. Барчаси яхши ишни бошини тутган, ўз ўй-жойларига, машинасига эга.Улар "Бугун бизникида қолинг онажон","Нима егингиз келяпти онажон","Қаерга боргингиз келяпти онажон", деб доим парвоналар. Эндиликда у кишини бутун маҳалла ҳурмат қилади.Маҳалланинг "Оқила аёллар"жамоасидан бўлиб ёш оналардан ўз маслаҳатларини аямасдан уларга ўрнак бўлиб келмоқда. Фарзандларига шундай тарбия бердики, шундай намуна бўлдики, улар намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, катталарни ҳурматлаб, кичикларга иззат-икром кўрсатадилар.
Гўзал мўмина аёлдан қандай пардоз қилиши ҳақида сўрашди."-Лабларимни ростгўйлик билан буяйман, кўзларимни раҳм-шафқат билан, овозим чиройли бўлиши учун Қуръон ўқийман, қўлларим чиройли бўлиши учун кўп эҳсон қиламан, қадди-қоматим келишган, тик бўлиши учун фақат рост гапираман, қалбимни эса Аллоҳ таолога чин дилдан ихлос муҳаббат билан безайман,"деб жавоб берди.
Мана шу гўзаллик барчаси Муҳаббат опада мужассам.
Мен барча аёлларимизнинг худди шундек пардоз қилишларини, сабрли, шукрда бардавом бўлишларини ва барчани ҳурматига сазовор бўлишларини сўраб дуо қиламан.
Навбаҳор тумани "Ҳаловат тепа" маҳалла отинойиси Н.Қувондиқова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги