Ватанга муҳаббат – илоҳий туйғу

30-08-2022, 15:58 admin Мақолалар 412

Ватанга муҳаббат – илоҳий туйғу
Юртим, сенга шеьр битдим, бу кун
Қиёсингни топмадим асло,
Шоирлар бор ўз юртин бутун
Олам аро атаган танҳо.
(Е.Воҳидов)
Бир туйғу бор: асло сўнмайди. Бир ҳис бор: ҳеч қачон камаймайди. Бу Ватан туйғуси, юртга муҳаббат ҳиссидир. Мана шу туйғу, мана шу ҳисни ҳар доим қалбимиз тубида асраймиз. Ҳар йили “Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида бу ҳис, бу туйғу жўш уради.
Ватанни севиш туйғусини Аллоҳ таоло инсон қалбига жо айлаган. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайх: “Одам Ватанни гарчи у чўл бўлса ҳам борича севади. Инсон Ватанидан бошқа жойда хотиржам бўла олмайди”,- деган.
Шундай жаннатмакон Ватанни севмай, эьзозламай бўладими?
Ахир, шундай саодатли, фаровон кунларни аждодларимиз орзу қилиб ўтишдику! Ота-боболаримиз орзу қилган кунлар шукурки, бизга насиб этди.
Муқаддас динимизда Ватанни севиш иймоннинг белгиси экани айтилади.
Дархақиқат, Аллоҳ таоло сизу бизга ато этган буюк неъматлардан бири истиқлолдир. У туфайли жаннатмакон юртимизда ҳар жабҳада янгиланиш ва юксалишлар бўлаётир. Хусусан, Ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар яратилмоқда. Давлатимиз мустақиллиги эълон қилинган кундан бошлаб барча сохалар қатори маънавий – маърифий, маданий ва диний соҳаларга ҳам юксак эътибор қаратилди.
Мана 31 йилдирки, Ўзбекистон кундан-кунга ривожланиб, тараққий этиб, бутун дунёда ўз нуфузига, ўрнига эга бўлган, мустақил, қудратли давлатга айланмоқда.
Аллоҳ таоло барчамизга улуғ ва азиз неъматга шукр айтиб, унинг янада мустаҳкам ва бардавом бўлиши йўлида савобли амаллар қилишни насиб айласин.
Барчамизга Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
Навбаҳор тумани “Чорвоқгузар“МФЙ отинойиси:Сидиқа Жумаева.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш