Кунларнинг бирида суҳбатимга келган аёлнинг рангида қон йўқлигини, юзлари сарғайган, ҳаётдан бутунлай умидсиз ҳолда турганини кўрдим. Тушкунлик бутун танани эгаллаб олиб, ҳукмронликка ўтгандек эди. Шунчалик эзилганидан ҳаётнинг беаёв синовлари уни қалбини илма-тешик қилиб юборганини сезиш қийин эмас эди. Ўғлини оғир бетоблигини тезда пул топиб операция қилдиришмаса кўзлари кўр бўлиб қолиши мумкинлигини айтиб йиғлади. Уни юпатиб албатта, қўлдан келганча ёрдам беришимизни айтдим. Минг ҳижолат билан ёнимга келган аёлнинг қўлида бир чиройли олма бор эди. Олмани менга кўрсатиб йўлдан топиб олганини айтди. Кўзим қиймади, машина босиб кетмасин дедим, аммо олишга олдим-у уни нима қиламан. Ейишга виждоним йўл қўймади, ахир эгаси ким? Уни розилигисиз бир оғиз ҳам тишлаш гуноҳ. Бу сўзларни эшитиб этим жимирлаб кетди. Наҳотки ҳозирда ҳам шундай инсофли инсонлар бўлса? Ахир бировни нарсасини кўзизни хато қилиб чўнтагига соладиганлар озми? Билиб қолсангиз ҳазилга йўйиб, юзларини без қилишлари-чи. Аёлни қалбига назар солгим, дардига шерик бўлгим келди. Аммо у сир бой бермади. Ҳаммаси яхши дер эди-ю, қалби мунгли йиғларди. Унинг ҳаётига бўлган қизиқишим менга тинчлик бермади. Аммаси билан суҳбатлашиб, аёлнинг босиб ўтган изига назар солдим. Ва воқеани сизга ҳам илиндим. Зора етимни хўрлаш гуноҳ эканлигини англаб инсофга келишса.
Она фарзандини дунёга келтирдию бу фоний дунёни тарк этди. Чақалоқ бувисининг қарамоғида қолди. Буви гўдакни ер-у кўкка ишонмай катта қиларди. Аммо отага хотин, болага эса она керак эди. Шу сабаб ота уйланди. Ўгай онани эса ўзи тенгдош қизи бор эди. Иккаласини бирдек боқиб меҳр кўрсатар деб ўйлаб хато қилишган эди. Ўгай она унинг меҳр куртакларини яксон эта бошлади. Кундан-кунга қизчага нисбатан ғазаби ошар, отаси ишга кетиши билан митти қизчани урар ва зулм қиларди. Ҳали ўзини ҳимоя қилишни билмаган бу гўдак бу нарсани ҳеч кимга айтолмас эди. Неча марта қизчани урганини кўриб қолишган қариндошлар аёлни жавобини бериш кераклини англашди. Ва ота ўгай онадан воз кечди. Аммо тақдир экан яна уйланди. Унга нисбатан раҳмлироқ бўлишига қарамай барибир ўгайлигини қилиб, қизчанинг қалб шишасини чил-чил синдираётган, уни ҳаётдан зада бўлган ҳолда яшашга мажбур этарди. Ҳар бир қилган яхшилигини миннат қилиб, кўрган одамига ҳисоб бериб, мурғак қизчанинг қалбини янада яраларди. Қизча нотавонлигидан йиғлар, тақдир унга яна қандай ўйинлар қилишидан бехабар эди. Қизча мактаб ёшига етиб биринчи синфга қадам қўяр экан, қалбида лиммо-лим орзулар жўш урарди. Афсус бу орзулар ҳам саробга айланди. Қаттиққўл ўқитувчи қўлига тушиб баттар эзилди. Ўзи-ку ҳаётида меҳрга зор бўлиб ўсаётган қизчага нисбатан ўқитувчи томонидан берилаётган танбеҳлар, озорлар ҳаётдан шундай бездирдики, тобора яқинларидан узоқлашиб, яккаликка ўзини маҳкум эта бошлади. Озгина баланд овоздан ҳам чўчиб, ўзини ёввойилардек тута бошлади. Уни ҳеч ким тушуна олмас эди. Қизчани ёнига келган яқинлари доим уни ҳуркитиб юборишгандек. Ўзини улардан олиб қочаётган қизча нега мени ўгай онага хўрлатиб қўйдингиз, нега яна қаттиққўл ўқитувчидан олиб бошқа ўқитувчи қўлига топшира олмадингиз. Ўзингизни қизингиз бўлса, уни ялқаб авайлардингиз дегандек уларга нафрат кўзи билан боқарди. Унинг болалиги мана шундай изтироблар билан ўтди. Бу орада икки сингиллик ва бир укалик бўлди. Ота эса улар билан овора бўлиб қолди. Қиз улғайиб ўқишга кирди. Хола ва аммалар ўқитиб, уни турмушга узатишди. Қизнинг қалб туғёнлари ҳеч сўнмайди. Ҳаммадан ўзини қарздордек санаш юракка тинчлик бермайди. Тўғрида онаси бўлса боласи учун ўлиб тирилмасмиди? Қизини ўзи вояга етказиб яхши жойга узатмасмиди? Аммо тақдирнинг шафқатсиз ўйинлари ҳали давом этарди. Онасининг дугонаси мен яра бўлган юрагига малҳам бўламан, уни меҳрим билан бошини силаб, оналик қиламан деб келин қилиб олиб кетди. Ота-она меҳридан қонмаган келин, қайнона зулмига ҳам чидашга мажбур бўлди. Қоп-қоп ваъдалар қолиб кетиб, яна таҳқирлашлар, азоблашлар бошланди. Ёш келинчакни ҳаётини изга солувчи, уни ёнини олувчи йўқ. Чунки ўгай она ҳалиям унга қилган сепию, қилган яхшиликларини айтиш билан овора. Келин кимга кўнглини ёрсин? Табиатан ҳамма нарсадан қўрқиб, кўнглини олдириб қўйган бу келин барчасини Аллоҳга солиб, дардини ичига ютди. Уч қайнсингиллар бирин-кетин узатилар экан уруш-жанжаллар камая бошлади. Қизларнинг турмушга чиқишлар оз бўлсада қайнонани кўзини очди. Қизларини ҳимоя қилиб уч қайнона билан тинмай тортишар ва уларни қарғашдан чарчамасди. Бир бурда нонини келинига миннат қилиб берган қайнонага бу ҳам камдек эди гўё. Ҳамма жойда ўзини ортиқча санаб юрган келин баттар эзилар, кундан-кунга сўлиб, қуёш тафтини кўрмаган ниҳолдек сарғайиб борарди. Ҳаёт уни турли синовлар билан синади. Барчасига сабр қилди. Икки ўғиллик бўлиб, улар улғайган сари қалби таскин топа бошлади. Улар ҳар бир ишида ёрдамчи, кўмакчи бўлаётганини кўриб севинарди. Ота-онадан кўрмаган меҳрни гўё уларга бериб ўзини овитарди. Бутун меҳр тўла қалб фарзандларининг камолини кўраётганидан суюниб, бахт деб аталмиш чексиз туйғу билан суғорилиб борди. У ўзини кучли ҳис эта бошлади. Чунки ўзи кўрган азоблар фарзандлари бошига тушмаслиги учун, улар ҳам ўзидек қалби зада бўлиб ўсмаслиги учун энди янада кучли бўлиши керак эди. Ана шундай қаттиқ синовларни бошидан кечирган аёл ҳозирда фарзандлари учун курашмоқда. Пул йиғиб маҳалла куй ёрдами билан ўғлини кўзини операция қилдирди. Ҳозирда ўғли ҳам, ўзи ҳам яхши. Чунки у ёлғиз эмас. Шунда ҳам бераётган пулини миннат қилаётган ўгай она иддаоларига энди унча эътибор бермайди. Аёл энди бу каби синовлардан ўтиши учун унда суянчиқ, ўғиллари борлигидан кўнгли хотиржам.
Аммаси сўзлаб берган бу ҳикоя тасиридан иккимизни ҳам кўзларимиз шу қадар ёшга тўлдики, бир оз фурсат дамимиз ичимизга тушиб кетгандек бўлди. Наҳот етимни хор қилган инсонлар Аллоҳ даргоҳида қандай жазо борлигини билишмаса. Эътиборсизлик оқибатида қийналган бундай кимсалар учун ким жавобгар? Отами? Яқинларими? Ҳамма бирдек ўзини оқлаши аниқ гап. Лекин уларнинг ҳукми бутун оламларнинг Роббиси Аллоҳ қўлида.
Ё Роббим бизларни бефарқлик касалига учрашдан Ўзинг асра. Ўзингга муҳтож бўлган қалби кемтикларни Ўзингнинг нуринг, барокатинг ила тўлдир.
Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна