Ҳар бир қилаётган амалимиз сабаб ҳисоб беришимиз тайин.

14-12-2021, 13:10 admin Мақолалар 378

Ҳар бир қилаётган амалимиз сабаб ҳисоб беришимиз тайин.

Ўгай ота қўлида қийналиб ўсган қиз, бугун бир йигит билан қочиб кетиб турмуш қуришди. Азоблар оз бўлсада ортга қолгандек эди гўё. Аммо у ҳам кўпга чўзилмади. Эрнинг калтаклари-ю, қайнонанинг дашномлари тобора кучайиб борарди. Аммо келинчак ҳаётидан нолимас, ҳеч бўлмаганда бош панам бор деб ўзини овитиб юрарди. Бу орада ҳомиладор бўлди. Негадир ҳомиласи тушди. Иккинчи марта яна шу ҳолат. Учинчисида бир қизалоқни дунёга келтирди. Чамамда бу ҳолатдан ҳамма бахтиёр эди. Бироқ бу ҳолат ҳам кўпга чўзилмади. Қизча улғайган сари онасининг аҳволи танглашиб бораверди. Сабаб бизга ўғил туғиб беролмаяпсан деган гаплар авж ола бошлади. Барчасига чидашга у мажбур эди. Энди қаерга ҳам боради. Ўгай ота уни қабул қилмайди. Кунларнинг бирида эри бошқасини уйга етаклаб келди. Энди сен туғолмайдиган ўғилни мана бу туғиб беради деб барчасига нуқта қўйди. Уни энди бу уйга қолишга ҳаққи йўқ эди.Ичидаги мунгли овоз ҳам бўғилиб, уйни тарк этди. Кейинги ҳаёти ҳам аянчли. Яна ота уйига сиғмай ўзидан катта қари одамга турмушга чиқди. Фарзандлари томонидан таҳқирланиб, ота уйига келтириб ташланди. Яна турмушга беришди. Унинг ҳаёти ана шундай аянчли... Эричи қилганлари учун жавоб беришга тайёрми? Хокисор, итоатли аёлини ҳаёсиз бир иффати йўқ аёлга алмашди. Қайноначи? Қиш кунлари совуқда ётишга мажбур этди. Қорни тўйиб овқатланишга қўймади. Тани тузукроқ кийим кўрмади. Бечорани сўрайдиган кишиси йўқ деб хўрлаш бунчалик ҳам бўлмас. Орадан йиллар ўтиб бу воқеалар унут бўлгандек. Гуноҳлар тўкилиб ҳавода учгандек. Аммо янги келин уларни тавбасига таянтираётгани рост. Ҳаммани дами ичида. Бечора келинга қилган азобларини бунисига қила олишмайди, чунки уни сўровчилар кўп.
Мен уларга қарата қуйидаги Аллоҳ каломини эслатишни лозим топдим: "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир" (Ҳашр, 18).

Ҳафқориён Мфй отинойиси Меҳригул Шоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш