Ажримнинг оқибатлари.
Аллоҳ таоло Аҳқоф сурасида марҳамат қилади:
"Биз инсонни ота онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у вояга етиб, қирқ ёшга кирганида:" Роббим, Ўзинг менга ва ота онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриёдларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Мен тавба қилдим. Мен мусулмонларданман"-деди. 15-оят.Ҳозирги долзарб мавзу "Ажримни олдини олиш" Минг афсуслар бўлсинки, бунинг оқибатида тирик етимлар сони кўпайиб бормоқда. Қиз ўғилни вояга етказиб, қизим келин, ўғлим куёв бўлсин деб тўй қиламиз. Ирода ва Жасур ҳам турмуш қурди, оилалик бўлди. Афсуски, Жасурнинг отасини иккинчи турмуши. Отаси биринчи аёли билан уч ўғил фарзанд билан ажрашган. Аёли кенжа ўғли билан ота уйига, эри икки ўғил билан Нуроталик қизга уйланади. Иккинчи аёлидан ҳам бир ўғил, бир қиз фарзанд кўришади. Катта фарзанди Жаҳонгиржон Иродахон билан турмуш қуриб ҳозирда бир ўғилнинг ота онаси. Отали етим хўр етим, онали етим гул етим деганларидек Жаҳонгиржоннинг тўйи ҳам фарзанди ҳам ўгай онани хурсанд қилмади. Ҳали чилласи чиқмаган келин она уйига аразлаб келди. Мулойим қайнона келинни маҳрга берилган узуккача тортиб олиб, ўзи келтириб она уйига жойлаштириб кетади. Мана фарзандлик бўлибди ҳамки, яна чиллалик аёл, она уйида. Яраштириш учун барча зарур шарт шароитларни қилдик. Келиндан қутилган қайнона на келинни на неварани кўргани келди. Олиб борибмиз ҳамки, хурсанд эмас. Ўз онаси бўлганда шунақа бўлармиди. Қайнота кенжа ўғли билан Россияга ишлагани кетган. Уйлар икки этаж, янги қурилиш кетаяпти. Жаҳонгиржон оддий мардикор бола. Топгани онани қониқтирмаяпти. Шунинг учун ҳам уларнинг уйдан чиқиб кетиши, аразлашиб юриши, ўгай онани хурсанд қилса, Жаҳонгиржонни мулзам қилиб қўяяпти. Мана ажримнинг оқибати. Агар отаси шу хатони қилмаганида уч ўғил ўз ота онасини бағрида қандай бахтли яшарди. Ота онасини айби билан фарзандлар хору зор, ўгай онанинг дилбандлари гули райҳонлари бекаму кўст яшаши керак. Онага савол бердик, Жаҳонгиржон ўз ўғлингиз бўлганда ҳам шундай кўчага қўярмидингиз? деб. Нима дейди денг. Мана уйнинг ярми шуники, лекин шу йил битказиб чиқса чиқди, чиқмаса чиқиб кетсин, мен икки ўғлимни уйлантираман шу уйларга, дейди. Жаҳонгиржоннинг битказиб кира олмаслигини билади. Шунинг учун ҳам бола бечора мулзамгина, хоки соргина. Иродахонга кўп панду насиҳатлар қилдик. Эрингни ярми бўл, ҳурмат иззат икром қил. Меҳр бериб, кўнглини ол. Эҳ эркаклар, вақтида аёлингиз қадрига етмайсизда, иккинчи аёлингизни инжиқларига кўнмай иложингиз йўқ. Болаларни тирик етим бўлишини олдини олинг. Фурсат борида бир бирингизни қадрланг. Аёлингизни Аллоҳ ризолиги учун севинг, фарзандларингизни бахти келажаги учун севинг ва бирга бўлинг. Мана сизга ажримнинг оқибатлари.
Навбаҳор тумани " Ғужбоғтепа", "Қизилой" мфй отинойиси Очилова Майрам.