МУСИБАТ ЕТГАН ХОНАДОН АҲЛИГА ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБИ.
Ҳар бир мусулмон банданинг иккинчи мусулмон биродарига нисбатан маълум ҳуқуқлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар, Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида иккинчи мусулмон биродарига нисбатан олтита бурчи бордир: учрашганда салом бериш, меҳмонга чақирса бориш, маслаҳат сўраса, яхши маслахат бериш, аксириб ҳамд айтса, унга жавоб қайтариш, бетоб бўлиб қолса, кўргани бориш ва вафот этса, жанозада қатнашиш. Демак, шу ҳуқуқлардан бири танишларидан бирортаси вафот этса, унинг жанозасига ҳозир бўлишдир. Сўнгра майитнинг қариндошларига таъзия билдириб, Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш, мусибатга сабр қилишлари ҳақида насиҳатлар айтиш ва марҳумнинг ҳаққига мағфират сўраб хайрли дуолар қилишдир. Дафн кунидан бошлаб узоғи билан уч кунга қадар аза тутишга шариатимиз рухсат беради. Шу кунлари жанозага кела олмаганлар мусибат етган хонадонга майитнинг яқинларига таъзия билдириб кетишлари мумкин. Шу уч кун ичида майит чиққан хонадонда овқат қилинмайди. Таъзия билдиришга келган одамларга дастурхон солинмайди. Ҳазрати Алининг биродари Жаъфар ибн Абу Толиб "Муъта" жангида шаҳид бўлганида аҳли аёллари аза тутишган. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, атрофдагиларга қараб: Эй қўшнилар, Жаъфар оиласига таом қилиб чиқаринглар, чунки уларнинг бошларига шундай мусибат тушдики, улар таом ҳақида уйлашларига имкониятлари йўқ, деб марҳамат қилганлар. Бизларнинг яхши одатларимиздан бири шуки, мусибат етган хонадоннинг қўшнилари исрофгарчиликка йўл қуймаган ҳолда дарҳол овқат қилиб чиқаришади. Зарур бўлганда хонадон аҳли ўзлари учун овқат тайёрлашлари мумкин.Мусибатхона одобларидан яна бири шуки, у ерда овозни баланд қилиб гаплашиш, ҳазиллашиш ва кулишлар яхши эмас. Азадор хонадонга бу ишлар ҳам диний, ҳам инсонийлик жиҳатидан номақулдир.
Хончарбоғ маҳалласи отинойиси Иботова Гулрух.