Мазҳаб

30-05-2023, 01:21 admin Мақолалар 334

Мазҳаб
Маййитга таъзия билдириш масаласи.
Инсон ҳаёт экан, ўлим шарбатини албатта тотиб кӯради. Ҳар бир киши ота-онаси, яқини, қадрдони, дўсту биродарини бир кун келиб ӯлим ӯз домига тортади. Шунинг учун мусибатзада хонадонга бориб таъзия билдир¬моқнинг ўзига хос тартиб-қоида ва одоб-ахлоқлари мавжуд бўлиб, уларни ўрнида қўллаш лозимдир.
Агар бир киши биродарининг вафот этганини эшитса: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», дейиши керак.
Аҳли мусибатга хоҳ дафндан илгари, хоҳ дафндан сўнг, таъзия изҳор қилиш мустаҳаб.
Имом Муҳаммад (раҳматуллоҳи алайҳ) наздиларида, таъзия уч кунгача жоиз. Ундан сўнг макруҳдир.
Тобут олиб кетаётган кишиларга сукут вожибдир. Бу ҳолда зикр ва фикрга машғул бўлиш мустаҳаб. Лекин зикр жаҳрий (баланд) қилинмайди. Аёлларнинг тобут орқасидан чиқишлари макруҳдир.
Аҳли мусибат қуйидагиларни айтади ва сабр қилади: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ажирни фи мусибати ва ахлифли хойрон минҳо».
Мусибат эгалари овозларини кўтариб йиғламаслиги лозим бўлади. Ҳадиси шарифда келишича, аҳли мусибатнинг овоз чиқариб йиғлашидан маййит азоб тортади.
Маййитни кўмганидан сўнг ҳар ким ўз ишига кетади. Бир ерда йиғилишиб ўтирилмайди, чунки бу маййит учун ёмондир.
Ибн Можа ва Байҳақий Амр ибн Ҳизомдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, Набий (соллаллоҳу алай¬ҳи ва саллам): “Мўмин киши мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ азза ва жалла уни азизлик либоси билан безайди”, дедилар.
Таъзия билдиришнинг энг яхшиси:
Усома ибн Зайддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. “Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қизларидан бирига унинг фарзанди вафот этгани ҳақида хабар бериш учун бир кишини юборди. Хабарчига: «Бориб айтгин, албатта, Аллоҳ ўзи бериб, яна ўзи олди, ҳар нарсанинг ўз ажали бордир”, деб уни сабрга буюргин ва у албатта савоб олади…» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Нававий ҳазратлари айтади:
Таъзия лафзида ман қилинган лафз йўқ, яъни ҳар қандай тасалли берадиган сўз билан таъзия билдириш мумкин.
Аммо саҳобалар таъзия билдиришда: “Аллоҳ ажрингни улуғ қилсин, сабрингни гўзал қилсин ва вафот этганни мағфират қилсин”, дейишни мустаҳаб санаганлар.
Барча мусибат етган азизларга Аллоҳ чиройли сабр берсин ва ажрини кӯпайтириб берсин.

Сардоба МФЙ отинойиси Хусенова Н.



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш