Сабр хақида.

1-01-2023, 01:13 admin Мақолалар 533

Сабр хақида.

Ибн Муборакдан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам айтадилар:Ким мусибат етган кишига таъзия билдирса, унинг ажри каби унга хам ажр бўлади".
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам айтадилар "Сабр уч хил бўлади.Тоатга сабр қилиш, мусибатга сабр қилиш ва гунохдан тийилиш учун сабр қилиш.Ким мусибатга сабр қилиб, уни гўзал суратда қайтарса.Аллоҳ унга уч юз даражани ёзади.Ким тоатга сабр қилса Аллоҳ унга етти юз даражани ёзади ва ким гунохдан сабр билан тийилса, Аллоҳ унга тўққиз юз даражани ёзади.Хар даражанинг ораси ернинг тагидан то аршгача бўлган масофанинг икки баробардир". Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Аллоҳ таоло Лавхул махфузда ёзган биринчи нарса : Мен Аллоҳман, Мендан бошқа Илоҳ йўқ, Мухаммад Менинг элчимдир.Кимки қазои қадаримга ўзини топширса,балоларимга сабр этса ва неъматларимга шукр қилса, уни сиддиқ деб ёзаман ва қиёмат кунида сиддиқлар билан турғизаман,ким қазои қадаримга таслим бўлмаса ва балоларимга таслим этмаса, неъматларимга шукр қилмаса, Мендан бошқа илоҳни топиб олсин ".
Ибн Муборак айтади:"Мусибат биттадир.Агар мусибат етган киши дод-вой солиб, тўполон қилса, иккита бўлади".Яъни мусибатли иккитага айланади..Биринчиси-ўша мусибатнинг ўзи, иккинчиси- мусибатга берилган ажрнинг кетмоғи. Бу эса мусибатнинг энг каттасидир.
Али ибн Толибдан ривоят қилинади: Пайғамбарнимиз саллоллҳу алайҳи вассалам айтадилар:Кимга мусибат етса,менга бўлган мусибатни эслатсин, чунки у мусибатларни энг каттасидир. Яна Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз саллоллоху алайҳи вассалам айтадилар:" Ким жаннатни яхши кўрса, яхшиликларга шошилади.Ким дўзахга тушишдан қўрқса, шахватларни тарк қилади. Ким ўлимни кутса, лаззатларни тарк этади.

Навоий шаҳар "Ўзбекистон" ва "Ёшлик" МФЙ отинойиси.
Н.Ш.Касимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш