#ТАЪЗИЯ
• Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик.
• Доктор аёл текширувдан сўнг, болада ривожланиш яхши эмас, олдиринглар, деди.
• Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим.
• Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди.
• УЗИ бўйича энг мутахассис, деб бир корейс аёлга учрашимни айтдилар, унга бордик.
• У ҳам олдиринглар, туғулса ҳам барибир икки йилга бормайди, қийналганинглар қолади, деди.
• Унинг олдидан чиқдик…
• Машинада жим кетяпмиз.
• Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр борку, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек…
• Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғулди, жуда ширин эди.
• Фақат бемор эди.
• Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг «Асалтой»имиз эди…
• Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади.
• Сиз азизлардан ҳам дуо умидимиз бор!
• Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир банданинг боласи вафот топса, Аллоҳ фаришталарига:
«Бандам боласининг жонини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини олдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди».
• Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!
• Бутун оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
©️ Аброр Мухтор Алий