Мусибатхонада таомланиш

1-03-2021, 17:46 admin Ислом олами 711

Мусибатхонада таомланиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ўлим бўлган хонадонга ҳол сўраб келган меҳмонларга овқат бериш мумкинми? Ёки бундай хонадонда овқат ейиш мумкин эмасми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ўлим бўлган хонадонда уч кунгача таъзияга келганларга дастурхон солинмайди, чунки маййит аҳли мусибатда бўлади ва уларнинг кўнглига бу каби ишлар сиғмайди. Ҳол сўраб келганлар шундай вазиятда ҳам меҳмон бўлишни ўйламай, мусибат аҳлининг кўнглига қарашлари керак.
Ҳол сўраб келган меҳмон узоқ йўлдан келган бўлса (бошқа қоладиган манзили бўлмаса), қорни оч бўлса, унга албатта таом бериш жоиз ва лозим. Аммо имкони бўлса, бундай пайтда қўни-қўшнилар ўзлари билиб, ҳозир бу каби ишлар бу хонадон аҳлининг кўнглига сиғмайди деб, таом тайёрлаб, аввало хонадон аҳлига ва бунга эҳтиёжи бўлган меҳмонларга беришса, яхши бўлади. Бундай эҳсон халқимизнинг гўзал қадриятларидан биридир. Аммо мусибатзада хонадонда тўйга, зиёфатга ўхшатиб дастурхон ёзиб, ноз-неъматлар қўйиш, таъзия билдириш учун келган ҳар бир одамга чой ва таом тортиш тўғри бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб авол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш