Ширин сўз ҳам садақадур.
Инсон мақсад-орзуларини меҳру мухаббатини сўз билан ифода этади.
Яхши сўздан одамнинг кўнгли тоғдек кўтарилади, бошига мусибат тушган одамга бир оғиз ширин сўз катта мадад бўлади. Чунки ширин сўз инсонлар қалбига илиқлик олиб келади.Росулуллоҳ (соллалоҳу алайхи ва саллам) ширин сўз бўлишга тарғиб қилганлар.
Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади.: "Росулуллоҳ (саллолаҳу алайҳи ва саллом):
"Ширин сўз ҳам садақадир", дедилар"
(Имом Бухорий ривояти).
Моддий ёрдамга муҳтож инсон хайр-эҳсон ва садақа билан хурсанд бўлгандек, ширин сўз билан ҳам хурсандчилик балки ўндан ҳам катта миннатдорчилик хосил бўлади.
Алишер Навойи (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади.
Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр,
Бермасанг яхши туъмадин нафақа.
Не учунким, Росул қовли била
Яхши сўз бордур ўйлаким садақа.
Агар муҳтож кишиларга яхши таомдан нафақа қилмасанг ҳам, ҳеч бўлмаса, яхши сўз билан улардан ҳол сўра.Чунки Росулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи ва саллам) нинг сўзларига кўра, яхши сўз ҳам савобда садақа кабидир.
Инсон ўзи яхши кўрган кишиларга чиройли, ширин сўзлар билан муомала қилиши табий ҳол, Аллоҳ таола ёмон одамга ҳам, ўзингиз ёқтирмаган кишига ҳам яхшилик қилишга буюради.
"Сиз ( ёмонликни гўзалроқ (муомала) билан даф этинг !( Шунда) бирдан сиз билан ўртангизда адоват бўлган кимса қайноқ( қалин) дўстдек бўлиб қолур" (Фуссилат, 34).
Ёмонлик қилган инсонга ширин сўз айтиш, яхши муомала билан ўртадаги меҳр-оқибатни сақлаб қолиш ҳақиқий яхшилик бўлади.
Ширин сўз ҳатто душманнинг қалбини ҳам юмшатади. Шунинг учун ҳалқимиз "Яхши гап билан илон инидан чиқади", дейди.
Яхшилик ширин сўздан бошланади. Чунки ширин сўз- қалб овози, жон озиғи, ёмон сўз эса қаҳру ғазаб ифодаси, юракка санчиладиган тиғдир.
Дарз кетган қалбдан сўрашибди. Сенга нима бўлди? Тиғ тегмаса ҳам дарз кетибсан-а? тиғдан ҳам ёмон нарса-заҳарли тил тегди, дебди қалб.
Ха, тиғнинг жароҳати вақт ўтиши билан битади, тилнинг жароҳати битмай қолиши бор. Сўз отилган ўқ кабидир, уни қайтариб бўлмайди. Уйламай айтилган аччиқ сўз кетидан қанча узр сўраманг, кеч бўлади.
Ҳар бир инсон ширин сўзнинг гадоси. Бир оғиз сўз билан осмонга чиқариб, кўнглини тоғ, вақтини чоғ этиш мумкин. Демак, азиз фарзандларимиз инсонлар билан ўзаро муомаласи, сўзлари ҳикмат касб этиши учун уларнинг қалблари одоблар билан зийнатланган бўлмоғи керак. Шундагина улар кўзлар қувнайдиган, сўзлашган инсонлар" яна бир бор дийдорлашсам" дейдиган комил инсонлар бўлиб вояга етадилар, Иншааллоҳ.
Хатирчи тумани "Уйшин" мфй отинойиси Пардаева Санобар.