ЭҲСОН ҚИЛИШ БИЛАН МОЛ КАМАЙМАЙДИ. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Банда ҳар доим эрталаб уйғонганида, икки фаришта осмондан тушиб, улардан бири:" Ё Парвардигор, хайр- эҳсон қилувчи бандангнинг мол-дунёсини янада зиёда "қилгин! "Иккинчи эса," Ё Парвардигор, мумсик(хасис) бандангнинг мол-дунёсига қирон келтиргин! "деб айтади", деганлар (Муттафақун алайҳ). Пайғамбаримиз Аллоҳ йўлида қилинган ҳар қандай эҳсон ва эзгу ишга савоб борлигини айтганлар. Мўмин киши имкон даражасида садақа қилар экан, бу иши билан ҳам ибодат, ҳам муҳтожларни хурсанд қилиш савобига эришади. Бундай савобга эришиш учун бой-бадавлат бўлиш шарт эмас. Зеро Пайғамбаримиз садақа беришга қурби етмаганлар меҳнати билан муҳтожларга ёрдам бериши, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариши ёки ширин сўз айтиши ҳам садақа эканини айтганлар. Бахил одамни ўзи истамай қилган садақасидан ҳеч қандай савоб бўлмас экан. Шундай экан садақани ўз хохишимиз билан ночорларга берадиган бўлсак оиламиза барака келар экан. Охиратимиз учун ҳам захира савоблар йиғиларкан. Илоҳим қиладиган яхши амалларимиз у дунёда ўзимизга ҳамроҳ бўлишлигини Аллоҳ насиб этсин. Кармана тумани" Азамат"МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.