"Ширин сўз ҳам- садақадир".

30-11-2021, 13:16 admin Мақолалар 976

"Ширин сўз ҳам- садақадир".
Инсонлар қалбига меҳр-муҳаббат солган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду-санолар бўлсин!
Умматларига ширин сўзли бўлишни тарғиб этган оламларга рахмат Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловату-саломлар бўлсин!
Инсон мақсад орзуларини меҳр мухаббатини сўз билан ифода этади.Яхши сўздан одамни кўнгли тоғдек кўтарилади бошига мусибат тушган одамга бир оғиз ширин сўз катта мадат бўлади.Чунки ширин сўз инсонлар қалбига илиқлик олиб киради.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ширин сўз бўлишга тарғиб этганлар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):"Ширин сўз ҳам садақадир дедидар"(Имом Буҳорий ривояти) Моддий ёрдамга муҳтож инсон хайр-эҳсон ва садақа билан хурсанд бўлганидек ширин сўз билан ҳам хурсандчилик, балки ундан ҳам катта миннаддорчилик ҳосил бўлади.
Алишер Навоий айтади: Агар мухтож кишиларга яхши таомдан нафақа қилмасанг ҳам ҳеч бўлмаса, яхши сўз билан улардан хол аҳвол сўра. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг сўзларига кўра, яхши сўз ҳам садақа кабидир.Ёмонлик қилган инсонга ширин сўз айтиш яхши муомала билан ўртадаги меҳр оқибатни сақлаб қолиш ҳақийқий яхшилик бўлади.Ширин сўз хатто душманнинг ҳам қалбини юмшатади.Шунинг учун халқимиз "Яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон сўз билан пичоқ қинидан чиқади дейди. "Яхшилик ширин сўздан бошланади.Аллоҳ таоло ёмон одамга ҳам яхшилик қилишга ширин сўз билан муомала қилишга буюради (сиз ёмонликни)гўзалроқ (муомила билан даф этинг!(Шунда) бирдан сиз билан ўртангизда адвакат бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур".(Фуссилат 34). Ширин сўз қалб овози, жон озиғи, ёмон сўз эса қаҳру-ғазаб ифодаси, юракка санчиладиган тиғдир.
Дарз кетган қалбдан сўрашибди:
-Сенга нима бўлди?Тиғ тегмаса ҳам дарс кетибсан-а?
-тиғдан ҳам ёмон нарса, заҳарли тил тегди дебди қалб.
Ха тиғнинг жароҳати вақт ўтиши билан битади,қалбни жароҳати битмайди.Халқимиз "Тиғ яраси битса битар тил яраси битмайди"деб бежиз айтишмайди.Айтилган сўз отилган ўқ кабидир уни қайтариб бўлмайди.Уйламай айтилган аччиқ сўз кетидан қанча узур сўраманг кеч бўлади.Тилни ширин сўзлар айтишга ўргатиш керак тилни назорат қилган ҳолда ёлғон ғийбат, бўхтон ва бошқаларни ранжитадиган сўзлардан ўзини сақлаган кишига жаннатнинг кафолати бор.Ширин сўз билан оилалар тинч-тотув бўлади ота-онага фақат ширин сўзлар айтиш фарзанд учун фарз уларни ранжитадиган ҳар қандай сўз ва ҳаракат ояту каримада ҳаром қилинган. Хулоса шуки ширин сўз ҳар жойда ҳар доим инсонга яхшилик олиб келади.Ширин сўз билан дўст кўпаяди, душман камаяди. Ширин сўзли инсоннинг юзи чиройли бўлади.Аллоҳ барчамизга тилимизни ширин юзимизни чиройли бўлишни насиб айласин.

Хатирчи тумани" Буғурдоқ"МФЙ отинойиси:Миртазаева Робия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш