"Рахмат ойи Рамазон" !
Ойларнинг ичида энг улуғи ва фазилатлатларга бойи бўлмиш Рамазон ойига етказган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин !
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламга ул зотни оилалари, барча саҳобалари ҳамда қиёматгача уларга ҳусни одоб ила эргашган кишиларга саловоту саломлар бўлсин!
Рамазон Аллоҳ таолонинг бизга берган энг буюк неъматларидан биридир. Росулулоҳ(соллалоҳу алайҳи ва саллам)унинг фазилати ҳақида "Агар умматим Рамазон ойида қандай хислатлар борлигини билганда эди , йилнинг барча ойи Рамазон бўлишини орзу қиларди", деганлар(Имом Ибн Хузайма ривояти).
У зот (соллалоҳи алайҳи ва саллам) рўза тутувчилар ҳақида :"Ким Рамазон рўзасини имон -эътиқод ва Аллоҳдан савоб умидида тутса., унинг ўтган гуноҳлари кечирилади", деб марҳамат қилганлар(Имом Бухорий Имом Муслим ривояти).
Рамазон ойидаги амаллар инсонда ўз нафсини бошқара олиш, сабр қаноатли ,мақсад сари собит қадамлик билан интилиш каби фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилади .Рўза инсонни покликка даъват этади.
Рамазон ойи -рахмат ва мағфират ойи. Яхши ишлар учун ажру мукофотлар бир неча баробар кўпайтириб бериладиган бу кунларни ғанимат билиб, хйрли амалларни кўпайтиришга шошилмоғимиз лозим . Зеро ,Пайғамбаримиз(соллаллоҳи алайҳи ва саллам),"Рамазон ойи келганда дўзах эшиклари ёпилади , жаннат эшиклари очилиб , шайтонлар занжирбанд қилинади", деганлар(Имом Бухорий ривояти).
Бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи, унинг раҳматига сазовор этувчи ҳам рўзадир. Аллох таоло рўза тутувчилар кириши учун жаннатда алоҳида бир эшик очиб қўйган . Чунки Росулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам),"Албатта жаннатда бир эшик бор ки , у "Раййон" деб аталади . Қиёмат куни ундан фақат рўза тутганлар киради , улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди ", деганлар .(Муттафақун алайҳ).
Кимки бу ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек , унга ҳам рўзадорнинг савобидан ҳеч қанча кам бўлмаган савоб берилади. Шунда биз " Эй Росулуллоҳ! (соллалҳу алайҳи ва саллам)Биз ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку", дедик . Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам):"Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса бир ҳўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўзадорнинг қорнини тўйғаса, Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсаридан бир қултум сув ичиради, натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди. Рамазон аввали - рахмат , ўртаси махфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир . Кимки бу ойда ходимларининг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради ҳамда дўзахдан озод қилади," дедилар.
Учқудуқ туман " А Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова.