#Жума_куни_билан_табриклаш_бидъатми?
#РАДДИЯ
#МАҚОЛА
#УЧҚУДУҚ
#Бисмиллаҳир_Роҳманир_Роҳийм
Жума айёмингиз муборак бўлсин”, “Жума муборак” дейиш мумкин эмас, чунки, жума куни қиёмат куни бўлади, қачонки биз маҳшаргоҳдан ўтиб жаннатда йиғилганимиздагина “жума муборак бўлсин”, деб айтамиз. Жума билан табриклаш бидъат, чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалар бир-бирларини жума билан табрикламаган” деган ҳар хил гап-сўзлар тарқалиб қолди.
Жума куни билан табриклаб, муборакбод қилиш бир қанча ояти карима ва ҳадиси шарифлардан кўзланган мақсадга мувофиқ келади ҳамда умумий шариат қоидаларига тўғри келади.
Қуйида уларни баён қиламиз:
Аллоҳ таоло Қуръони каримда
шундай дейди:
яъни: “Одамларга ширин сўз бўлинг” (Бақара сураси 83-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар:
яъни: “Яхши гап садақадир”
(Муттафақун алайҳ).
Демак, мусулмонлар бир-бирларини жума куни билан табриклаб, яхши тилакларни айтишлари мазкур ояти карима ва ҳадиси шарифлардаги ширин сўз ва яхши гапларни гапиришга бўлган тарғибнинг мазмунига тўғри келади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида бундай деганлар:
яъни: “Аллоҳ таолога энг яхши амал – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киргизишдир” (Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Табароний ривоятлари).
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан байрам куни киши биродарига: “Аллоҳ сизу биздан қабул қилсин ва гуноҳларимизни кечирсин!” дейиши ҳақида сўралганда у зот бундай жавоб бердилар: “Уни (далили борлигини) билмаймиз, лекин инкор ҳам қилмаймиз, чунки бу яхши сўздир”.
Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги барча ояти карима, ҳадиси шариф, ривоят ва фиқҳий қоидалар ҳамда уламоларимизнинг фикрларидан маълум бўлмоқдаки, мусулмонлар бир-бирларини Жума куни билан табриклаб, ўзаро дуолар қилишларида ҳеч қандай шариатга зид жойи йўқ.
Аллоҳ барчамизни турли хил
фитналардан омонда асрасин.
Икки дунё саодатини берсин!
Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"ҚИЗИЛҚУМ" жоме масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев