Кийиниш маданияти миллат кўрки.
Кийиниш маданияти-инсонинг ташқи кўриниши, маънавий дунёси ,эстетикаси ахлоқий сифатларни очиб беради.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бугунги жадал ривожланиб бораётган глобал даврда кийимлар ҳам кийинишга бўлган эътибор ва талаб ҳам ўзгариб бормоқда.
Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади " Эй одам болалари батаҳқиқ сизларга авратларингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси - ана ўша яхшидир.Шоятки эслатма олсангизлар. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят( белгиларидир) Аъроф сураси 26 оят.
Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ калта либосларни мода дея эътироф этишлари ҳақиқатдир. Фасиллар келинчаги баҳор ҳам эшик қоқиш тараддудида.Инсоният ҳам қишки либосларини ечиб енгилрок, кийинишга ўтади. Афсуски мен бугунги йигит -қизларимизни кийиниш маданияти хақида ижобий фикр билдира олмайман.Европа модаси деб урф бўлган бемъани кийимларни кийиб ўзини бугунги зомонавий ёшлари деб ҳисоблайдиган ҳар-бир йигит -қиз қаттиқ адашади, бу борада ота-оналарни ҳам ўрни бор . Афсуски ота-оналар орасида қизларни кийинишига бефарқ қарайдиганлар талайгина.Кийиниш борасида нафақат қизларимиз балки йигитларимиз ҳам қолишмайди.Ҳар-хил бемаъни ёзув ва расмлар туширилган футболка ,калта шим ва шиппакларда кўчани тўлдириб юришади.Сигарет чекаётган одамни сурати туширилган ёки скилет расми солинган футболкаларни кийишга иштиёқманд ўзбек йигитларининг бу ишлари ўзбекона маданиятимизга тўғри келмайди.
Истардимки қизларимиз ибо хаёда барчага намуна бўлиб, йигитларимиз хақиқий ўзбек ўғлони бўлиб қолишса ва кийиниш маданияти ҳам миллийлигимизни ўзида мужассам этган энг муҳим омил эканлигини ёдда сақлашса нур устига аъло нур бўларди.
Хатирчи тумани "Деҳқонобод" мфй отинойиси Асомова Шохиста.