«Кийиниш маданияти»

2-06-2021, 12:08 admin Мақолалар 1 191

«Кийиниш маданияти»
Ўрта Осийда ислом дини тарқалган пайтда аёллар гавдасини, юз- кўзини яшириб туришга хизмат қилган паранжида уйдан ташқарида ёпиниб юрганлар. Паранжининг олд томони турсимон чачвон билан беркитилган. Паранжи (араб.- ҳижоб.-ёпинчиқ)чачвон (от қинидан тайёрланган). Баъзи бир мусулмон мамлакатларида ўз миллий кийимларига ўралаиб юрадиган, юзнинг энгагигача тутиладиган қора мато чачвон вазифасини ўтайди. Хижоб ҳақидаги оят Куръоннинг Нур сурасида тилга олинган.
Аслида кийиниш билан ҳақикқий мусулмонлик белгиланмайди. Инсоннинг кийган либоси унинг ички дунёсидан, хаё- ибосидан далолат беради. Аёлларимиз уст- боши ҳам ўзларига ҳос, яъни шариатга мувофиқ баданларининг очиқ кўзга ташланишига йўл қўймайдиган тарзда бўлиши керак. Ҳар бир миллат ўз миллий либосини кийишга тўла ҳақли. Шундай экан аёлларимиз ўз миллий либосларини кийсинлар. Ўзимизга ҳос кийиниш орқали маданиятимиз қайта тиклансин. Лекин бу билан миллий кийимларимиз яратилган пайтда қандай бўлса шундайлигича қолсин дегани эмас.
Мамалакатимсиз ҳар томонлама ривожланаяпти. Қадимий либосларимиз ҳам замоннинг ўзгариши, тарихий муносибати билан мукаммаллашиб кўркамлашиб бормоқда. Ана шу кийиниш маданияти «Ривожланиб» кетиши натижасида ёшлар ва аёллар миллий ва диний қадриятларни ифода этадиган либослардан юз угирмокдалар. Ислом динида кийиниш борасида ҳам ўрта ва муътадил йўл тарғиб килиниб хаддан ошиб кетиш ёки такво ва пархездорлигини даъво қилиб ўта хароба ҳолатда кийиниш қораланади. Мазкур мавзу туғрисида ўтган машойихлардан шайх Шабий айтади : «»Ахмоклар устингдан кулмайдиган ва фақихлар (шаъриат билимдонлари) айбламайдиган кийимни кий. Одам диний ва дунёвий билимларни қанча кўп билгани сайин эзгуликка яқинлашиб борар экан қизларимиз чиройли кийинишлари билан бирга билимли, мулоҳазали ва тарбияли бўлиши лозим. Шарқона тарбиянинг асосини исломий маданият ташкил этади.
Юртимизда ҳар бир шахс кийиниш эркинлигига эга. Лекин ўртада иймон ва гўзал исломий маданият турибди. Оламларга яхши кўриниш учун ёки кимгадир ҳавас қилиб , ёйинки ҳар турли ёмонликларни кўзлаб кийиб юриш бўлмайди. Зеро «Энг яхши либос тақво либосидир». (Куръони Каримдан).
Ислормдаги энг йирик масҳаб Ханафийда дин амаллари осон кўрсатилган. Миллий урф- одатлар рад этилмайди. Масалан : дуппи, атлас кийим кийиш, салла ўраш ёки ўрамаслик.
Кийинишда ҳам миллий урф- одатларимизга амал қилиш зарур. Аждодларимизнинг қадимда кийиб келган миллий либослари гўзал ва жозибали. Хозирги вақтда ёшлар, қиз ва аёллар жуда бачкана кийинмоқдалар. Бу либослар ўзбек халқига ёт.
Бежирим кийиниш, мехри- оқибат миллий қадриятларимизнинг юксаклигини ифодалайди. Бунга амал қилиш мустақил ва обод юртимизнинг хуснига- хусн қўшади.

Нурота тумн бош отинойиси Джуманазарова Мадина.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш