ХОТИН – ҚИЗЛАРГА ХОС КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАЁ - ИЙМОНДАНДИР (Аёллар учун)

30-10-2018, 12:58 admin Мақолалар 2 193

“Мўъмина аёлларга айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (Ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!.. (Нур сураси 31-оят)”
Кийим сатри аврат, яъни уятли жойларни яширишда бир зарурат бўлгани учун унга деб, кўнгил бермай, ярашган, оддий, қурби етган кийимларни кийган маъқул.
Мўъминалар саййидаси, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссаломнинг гавҳарлари Фотима розийаллоҳу анҳо, хусусан аёллар ҳақида шундай деганлар: “Энг яхши аёл – номаҳрам эркакларнинг хаёлларида кезмаган аёлдир!”
Аёл-қизлар либослари назар тушганда ўзига тортадиган, турли хил безакли, ялтироқ, қад-қоматни билдирадиган даражада тор, тери рангини билдирадиган даражада шаффоф бўлмаслиги лозим. Ҳар бир аёл ўзига ярашган либосни киймоғи шарт.
Албатта, аёлларнинг энг яхшиси; ширин сўзини, пардозини ҳамда чиройли либосланишини бегоналар учун; ўқишдагилар, ишдагилар, турли хил маросимлар учун эмас фақатгина ўзининг маҳрамлари учун кўрсатадиганидир. Аёллар либоси, уларнинг ҳаё билан кийиниши ёки ибосизларча кийинишлари аввало, уйидаги эркак кишининг қанчалик ҳамиятли эканлигини ёки аксинча эканлигини кўрсатади.
Оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли куёвларидан бири, Хасан ва Хусайн(розийаллоҳу анҳумлар)нинг отаси Алий розийаллоҳу анҳу шундай деганлар: “Аёлини рашк қилмаган эркакда хайр йўқ.” Бундан кўринадики аёлларнинг кийинишларига асосан эркаклар жавобгарлар. Эркак кишини рашк қилиши аёлини калта-култа, очиқ-сочиқ кийинтириб қўйиб, бегона назар унга қараганида ўша билан жанжал қилиш билан бўлмайди. Яъни эркак кишининг рашки шундаки, уни аёлига ёт назар тушганида аёлни иффат ва ҳаё билан кийинганини кўрган киши унинг албатта кимгадир тегишли эканлигини ҳис қилмоғидир. Бир аёлдан сўрашди: “Сен нега уйда энг чиройли либосларингни киясан-у, кўчага пардоз-андозсиз, эски кийимда чиқасан?” Аёл жавоб берди: “Мени битта эрим бор!” Бу нақадар аччиқ ҳақиқат! Тан олишимиз керак, кўпгина аёлларимиз уйда эски, йиртиқ-ямоқ кийимларда, сочлари тўзғиган ҳолатда юришади-ю, тўй-ҳашамга бориш, кўчага чиқиш керак бўлиб қолса кийимларини ҳам энг сарасини танлаб кийишади, пардозни ҳам маромида қилиб, сочларини ҳам турфа хил турмак қилиб олишади. Ҳуддики, уйдаги ялмоғиз тунда ой кўриниши билан гўзал маликага айланади қўяди. Аёл эри учун, унга доим чиройли, нафосатли кўриниш учун кийинмаса унда уйдан чиққандан кейинги гўзалликни кимга кераги бор? Бегона назарлар учунми? Дугоналарни куйдириш учунми?
Азиз опа-синглим, Аллоҳ бор дейсиз-у, Уни буйруғига қарши борасиз, Уни айтганидек кийинмайсиз. Бир нарсани асло унутманг! Аллоҳ борлигини ҳатто шайтон ҳам билади, Уни борлигини шайтон ҳам инкор этмаган, бироқ у ҳам Аллоҳни буйруғига қарши чиққан эди, биргина саждани рад этиб абадул-абад Аллоҳнинг лаънатига учраган эди. Аллоҳни борлигини, бирлигини у ҳам, сиз ҳам биласиз ва инкор ҳам этмайсиз, БИРОҚ... Уни буйруғига қарши исён қиласиз, уни бажармайсиз. Энди ўзингиз ўйланг... Бу исёнкорлик Аллоҳга хуш келармикан?!
Ушбу рисоладан ўрганганларимиз: аёл-қизларимиз либос танлашда ва уни кийишда жуда ҳам диққатли бўлишлари, аввало Аллоҳ розилигини тилаган ҳолда кийинмоқликлари лозим топилар экан, яъни аёлнинг юз қисми ва икки кафтидан бошқа тана азолари тор ва шаффоф бўлмаган либослар билан ёпилиши экан.



Кармана тумани “Қосим Шайх масжиди” имом ноиби: И.Хамраев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш