Ҳақиқий мўмин синовларни кулиб қарши олади.
Тараққий этаётган замонда ўсиб-униб келаётган ниҳолни турли хил йўл билан бўлмасин синдиришга уринадиган кимсалар борки, улар учун ўзини шу йўл билан алдашгина бордир. Сабаб Аллоҳ уларни йўлдан адаштирган ҳолда ғолиб кўрсатиб хурсанд қилмоқда. Минг афсуски, уларнинг бу хом хаёллари алдамчидир. Улар шу ҳаётда ғолиб бўлиши мумкин ! Аммо Аллоҳ наздида мағлубдирлар, сабрсиз, Аллоҳнинг берган ризқига ўта ношукрдирлар. Бўлмаса қандайдир Аллоҳ наздида бир чақага арзимаган лавозим, шон-шуҳрат, бойлик сабаб, мўмин биродари ҳақида фитна қилмаган, унинг раҳмдиллигидан фойдаланиб чоҳ қазимаган бўлишарди. Улар қандай ҳам бузуқдирларки, ёмонлик атрофида бирлашиб инсонларни устидан кулишади, ерга уриб масхаралашади, кўпчилик олдида изза қилишади. Буларнинг бари динимизда қораланган, охири савоблардан бенасиб қилувчи амаллардирки, ҳаргиз инсон бу каби қабиҳлик сабаб омонлик топмаган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Ҳақиқатан, инсонни (дин ва дунё ишларида меҳнат ва) машаққатда (бўлиш учун) яратдик" (Балад, 4).
Дарҳақиқат, инсон бу каби қийинчилик ва азобларга сабр қилади ва ҳақиқий мўмин буларнинг бари Аллоҳдан деб ишониб, охир-оқибат яхшиликка эришади. Аммо Аллоҳнинг неъматларига шукр қилмаган, ҳасадчилар эса бировларни йиқилишини кутиб, йиқилганда қувониб, Аллоҳнинг беҳисоб савобларидан қуруқ қолмоқдалар. Ҳақиқий мўмин банда эса йиқилганда ҳам қаттиқ хафа бўлмайди, чунки Аллоҳ таоло уни шу сабаб гуноҳлардан поклашини, даражасини кўтаришини билгани учун ҳам хотиржамдир. Аҳли илмлардан бошқа ким ҳам бундай хотиржамлик ҳиссини туя оларди. Ахир на мол-давлат, на мансаб, на обрў-эътибори унга асқотмайдиган вақт келишини билган банда нега кераксиз нарсалар учун талашсин. Динимиз таълимотларига амал қилиш, қайтариқларидан қайтиш кўплаб муаммоларга ечим бўлади.Қуйидаги ояти каримада гуноҳлардан сақланган кишилар дунёю охиратда қийинчилик ва мушкулотдан қутилиши ҳақида шундай дейилган: яъни:" Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур "(Талоқ, 2).
Дарҳақиқат, Аллоҳ кимни қалбида эзгулик борлигини билади ва шунга яраша мукофотлайди, Аллоҳ кимни қалбида ёмонлик бўлишини ҳам билади ва шунга яраша жазолайди.
Шундай экан, бир-биримизни сабабсиз ранжитиб, фитналар қилиб, эл олдида изза қилишга уринмайлик, зеро Аллоҳ хоҳлагани бўлур. Биз назаримизга илмаётган кимсаларни сизу биздан яхши билгувчи Зот икки дунёда азиз қилиб қўйган бўлиши мумкин ! Ўзимизни азобга учрашдан сақлайлик, зеро ҳар бир қилган амалимиз учун жавоб беришимиз муқаррар.
Аллоҳ барчамизни фитналардан холи, яхши амаллар соҳиби қилиб, Ўзининг розилигига эриштирсин!
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.