Замонавий фирибгарлар.

30-01-2023, 17:20 admin Мақолалар 206

Замонавий фирибгарлар.

Ҳозирда пластиклардан пулларни ечиб олиб,шуни ўзларига касб қилиб олганлар кўпайиб кетди.
Ижтимоий тармоқларда тобора куртак отиб кўпайиб кетаётган фирибгарлар, албатта бир кун келиб жазо олиши муқаррар. Аммо ўша вақтгача яна қанча кишини куйдириб кул қилишга улгуришаркин? Бир кунда юзлаб одамлар бу фирибгарларнинг ёлғонини қурбони бўлишмоқда. Тўғрида бели оғримай топаётган мўмайгина пуллар кимга ёқмайди. Сонияда катта маблағидан айрилиб асабийлашаётган одамлар улар учун ҳеч ким. Содда ва ишонувчан бизнинг биродарларимиз ёлғон хабарларларга ишониб, ўз маблағларини билмай қўш қўллаб уларга топширмоқдаки, бу барчамизни ҳушёрликка ва огоҳликка чақириши керак. Замонавий фирибгарлар ёлғон хабарларлар билан аҳолини алдаб, ўтирган жойидан катта пул ишлаш йўлини топишди. Балким, улар бу билан вақтинча ўзларини бой санаб юришаверишсин, аммо Аллоҳ наздида хору зор ва энг паст инсонлардир. Агарда инсон номига лойиқ бўлишса. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ кимни ҳидоят қилишни истаса, унинг кўнглини ислом учун кенг қилиб қўяр. Кимни адаштиришни истаса, унинг кўнглини худди осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва танг қилиб қўяр. Шунингдек, Аллоҳ иймонсиз кимсаларга разолатни (ғолиб) қилур" (Анъом, 125).
Йўлида адашиб ҳозирча ғолиб бўлаётган бу кимсалар албатта бир кун жазосини олади.
Мунофиқ кимсаларнинг алдов йўли билан киритган бу бойликлари уларга ҳам вафо қилмай ҳавога учиб кетар. Афсус унда кеч бўлиши мумкин !
"Ҳамма нарсани билган, лекин Аллоҳни танимаган кишини ҳаким деб бўлмайди, чунки у энг улуғ ва энг афзал маърифатдан маҳрумдир". Имом Ғаззолийнинг юқоридаги фикрлари нақадар тўғри. Чунки, булар интернет оламида кучли илм соҳибидир, аммо Аллоҳни танимайдиган маърифатсизлардир. Шу илмни яхшилик йўлида сарфлашганда эди, ҳидоят йўлида юришганда эди чексиз ажрга эга бўлишарди. Аммо иймон-эътиқоди суст, дунёни ўткинчи матоҳига алданиб, мўмин биродарларимизга озор бераётгани жуда ачинарли ҳолат.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Мўминга зарар берган кимса ёки унга ҳийла ишлатган кимса лаънатлангандир! "-дедилар"(Термизий ривояти).
Аллоҳ барчамизни бундай инсофсиз кимсалар тузоғига тушишдан асраб, уларни қалбини ҳидояти ила сийласин.
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш