Адашишдан сақланайлик.

17-05-2023, 00:11 admin Мақолалар 311

Адашишдан сақланайлик.

Ҳозирги тезкор даврда барча маълумотлар ва манбалар шу даражада тез тарқалмоқдаки, одамни ўзи машҳур бўлганини билмай қоладиган даражада. Ҳар бир ҳатти-ҳаракат, ўйламай босилган қадам ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Баъзиларимизнинг менсимай, бошқалар олдида бировларни обрўсизлантиришга ҳаракат қилишимиз биринчи ўринда ўзимизга зарар бўлиши мумкин. Кўз ўнгингизда бўлиб ўтган воқеани бошқача талқин қилиб, ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганлар ҳам кўплаб учрамоқда. Кўплаб биродарларимиз кўриб-билиб юрган одамларини ҳам баъзи беҳуда ишларда айблаб, эшитганларига ишонишмоқда. Интернет тармоқлари ўргимчак уяси каби ҳамма тарафдан бизни ўраб олмоқда. Ундан самарали фойдаланувчилар ҳам, бузғунчилик қилувчилар ҳам кўпайган. Нега биз ақл юритмаймиз, қилинмаслиги керак бўлган ишни қилишга шошиламиз? Буларнинг бари ахборотларнинг кўплиги ва уларни ҳазм қилолмай, тўғри йўл билан эгри йўл ўртасида сарсон бўлиб қолаётганимиздан. Чунки, бу ахборотларни филтирлаб қабул қилишимиз учун бизга иммунитетни шакллантириш лозим. Бу учун эса илм зарур. Барча маълумотлар телефонда бор китоб ўқиш керакмас деганлар адашади. Бизни хотирамиз кўп маълумотни тез ва самарали ўзида сақлай олмайди.Шу сабаб ҳам адашишлар кўпаймоқда. Мен ўзимни қарашларимни доим улуғ уламоларни фикрларини ўқиб, улардан маънавий озуқа олган ҳолда ёзаман. Аммо сен овозингни ўчир, сенга гапиришни ким қўйибди дегувчилар, аҳоли орасида бидъат-хурофотларни авж олишида сабаб бўлишмоқда. Ҳар замон, ҳар маконда турли хил фитналар авж олган ҳолда барчаси ўзини манфаати йўлида фойдаланиб келган. Ҳақиқатни, халқни дардини қалбан ҳис қилган, Аллоҳ йўлида яхшилик қилувчилар эса турли хил фитналарга учраб, йўқ қилинган. Тарихимиз бой маънавий меросга эга. Чўлпон, Беҳбудий, Усмон Носир каби халқпарвар аждодларимиз бунга мисол бўла олади. Уларнинг етук маънавияти,жўшқин шижоати бизга улкан мерос бўлиб қолган.
Улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бетакрор ҳаёт йўллари бизга улкан мерос. Буюк алломалар қони томиримизда оқиб турган бир вақтда, чекинишга, хато қилишга, илмсизликка юз тутишга ҳаққимиз йўқ. Улар қуриб кетган маънавият биносининг пойдевори мустаҳкам, уни янада гўзаллаштириш, гуллаб-яшнатиш бизнинг қўлимизда. Мен оддийгина оиланинг фарзандиман. Менда на обрў-эътибор, на бойлик бор. Шу сабаб камситилишим ҳар қадамда қоқилишим тайин. Аммо менда ўзбек аёлининг ғурури, шижоати,Аллоҳга бўлган чексиз ишонч бор. Буюк Зотнинг изнисиз на у синади, на эгилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: "Ким мол-мулкига суянса, моли камаяди. Ким ақлига суянса, хор бўлади. Ким Аллоҳга суянса, на моли камаяди ва на хор бўлади" (Али розияллоҳу анҳу ривояти).
Ҳар бир инсон Аллоҳга суянса, ёмон ва яхши тақдирни Аллоҳдан деб билса йўлдан адашишлар, норозиликлар, ношукрликлар камайган бўларди. Ҳаётда биринчи ўринда бизни ким бўлишимиз эмас, ҳақиқий мўмин банда бўлишимиз муҳимроқдир.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш