Рамазон-покланиш ойидир!

17-04-2023, 23:18 admin Мақолалар 134

#Мақола

Рамазон-покланиш ойидир!

Юртимиз бўйлаб Рамазон шукуҳи кезиб юрибди.
Бу ойнинг баракаси шунчалар кўпки, бундан баҳраманд бўлган ҳар бир мўмин банда бир йил унинг қуввати билан руҳи тетик ҳолда юради. Маънавияти юксалиб сахийлик ҳисси ошади. Сабр-қаноат, қадр-қиммат фазилатлари ошиб, Аллоҳни берган неъматларини шукронасини қилишга чоғланади. Бу ой раҳмат ойидир, мағфират ойидир. Аллоҳнинг мўмин бандасига берган энг улуғ мукофотидир.
Ҳар бир қилган яхшилик сабаб покланиш ва юксалиш ойидир. Муборак ойда қилинадиган саховатлар, эҳсонлар инсонлар қалбинини муҳаббатга тўлдиради. Тилллари Аллоҳ зикри билан банд бўлган бандаларни фаришталар дуосида улуғлаб туради. Гина-адоват, ёмонлик, фитналар инсон қалбини тарк этиб, танаси ва вужуди ором олади.
  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Рўзадор учун икки қувонч бордир: оғзини очган пайтидаги ва Робби ҳузуридаги қувонч" (Бухорий ривояти).
Албатта, азизларим бу ой мана шундай яхшиликка бой, покланиш ва юксалиш ойидир. Ўзингизни гуноҳлардан поклаб, Аллоҳ наздида қадрингизни юксалтиринг.
Шояд, бу ойнинг гўзал фазилатлари, яхшиликлари ила қалбларимиз ором топиб, Роббимиз ҳузуридаги қувонч билан мукофотлансак...

Қизилтепа туман бош отинойиси Файзиева Мукаррам
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш