” Фитналарга алданмайлик”
Маънавий иллатлардан яна бири фитначиликдир. Фитна деб одамларни изтироб, ихтилоф, машаққат ва балога гирифтор қилишга айтилади. Масалан, халқни боғийликка тарғиб қилиш, подшога қарши чиқишга тарғиб қилиш,жиҳодга тарғиб қилиш, мазҳабсизликга тарғиб қилиш, ваъз айтишда тингловчиларнинг савиясини ҳисобга олмасдан тушунмовчилик келтириб чиқарувчи мураккаб тилда гапириш каби ҳолатлар умуммаънода фитнага мисол бўлади.
Ҳар мақомнинг ўз мақоли ва ҳар майдоннинг ўз рижоллари бор. Уламолар айтадилар: “Кимки ўз даври урф-одатларини билмаса, бас, у жоҳилдир!”. Шундай экан, мўмин-мусулмон киши омма олдидаги ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлса, гапираётган гапларини ўйлаб гапирса фитнадан ҳоли бўлади.
Аҳолиси тинч осуда ҳаёт кечириб турган одамлар орасидан ҳаловат ва тинчликни кўтарилишига сабаб бўладиган ҳар қандай фитна ҳаракатлари аслида одамларнинг қонини тўкишдан ҳам оғир, ёмон оқибатларга олиб келадиган гуноҳдир. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг бир эмас икки жойида бу маънони таъкидлаган:
“Фитна ўлдиришдан каттароқдир”. (Бақара сураси/ 217. Тафсири Ҳилол).
“Фитна қатл этишдан ҳам ёмондир”. (Бақара сураси/ 191. Тафсири Ҳилол).
Фитна сабаб ҳар ким ўзининг асл қиёфасини, асл башарасини намойиш этади. Ҳақиқий халқпарвар, ватансевар, иймонли кишилар кимлар-у, мансабпараст, худбинлар ким ҳаммаси сув бетига чиқади. Мўминлар ўз йўлларида собит бўладилар ва юз бераётган воқеа-ҳодисаларни Роббимиз тарафидан бир синов деб қабул қиладилар. Шу билан бирга, бу фитналар уларнинг қайроқи бўлиб, чиниқиб боришларига ҳам хизмат қилади. Айни пайтда Исломга қалби терс бўлган, чин иймондан бебаҳра кимсалар фитнага тушади, бу нарса уларга тайёр баҳона бўлади, қалбдаги нафратлари, шайтоний туйғулари мавж уради. Буларнинг ҳаммаси синов дунёсининг бир имтиҳони ҳисобланади.
Биз мўмин-мусулмонлар фитналар бўлиб турган бу замонда Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини доим ёдимизда сақлашимиз керак. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:
“Яқин орада фитналар бўлади. Ўша чоғда ўтириб олган одам тик тургандан яхшироқдир. Ўрнида жим тик турган эса юраётган одамдан яхшироқдир. Яёв юрган эса тез-тез юраётган одамдан яхшироқдир. Ким ўша фитналарга эътибор берса уни фитна ўзига тортиб кетади. Кимки қутулишга жой топа олса, ўша жойда фитнадан ҳимоялансин!”. (Бухорий ва Муслим)
Бу ҳадисга диққат билан назар солар эканмиз Расулимиз алайҳис-салом киноя услубида фитнага аралашиб қолишдан қайтармоқдалар. «Тик турган одам билан ўтирган одам» деганда, фитнага қизиқиб турган одам билан унга эътибор қилмаган одам назарда тутилмоқда. Демак, фитначилар ҳақида қизиқишдан кўра уларга асло эътибор қилмаслик яхши экан.
«Ўрнида жим тик турган одам билан юраётган одам»дан эса, фитнага қизиқиб кўрган ва фитнага қўшилиш учун ҳаракатга ўтганлар кўзда тутилаган. Демак, фитнага қўшилиш учун ҳаракатга ўтганлардан кўра, унга қўшилмасдан улар ҳақида шунчаки қизиқувчилар сал яхшироқ.
«Яёв юрган одам билан тез-тез юраётган одам»дан эса фитна сари тез ҳаракат қилаётганлардан кўра, суст ҳаракат қилаётганлар Аллоҳнинг наздида сал тузукроқ одамлар, деганидир.
Аллоҳ барчаларимизни фитналардан омонда сақласин.
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w