Аёлларнинг мотам тутиши.
Аёллар эри ёки яқин қариндошлари вафот этганда мотам тутишади.
Мотам-арабча "ҳидод" ёки "иҳдод" сўзининг таржимаси бўлиб, луғатда "хафалик мусибатли билан зийнат ва шунга ўхшаш нарсалардан тийилиш "деганидир.Шаърий истилоҳда эса ,аёл кишининг махсус муддатда ва махсус ҳолатларда зийнат ва шунга ўхшаш нарсалардан ҳамда ўз уйидан бошқа ерда тунашдан тийилиш мотам дейилади. Бундан шариатда мотам тутиш эркакларга буюрилмагани келиб чиқади.
Аёл киши эрига тўрт ою ўн кундан, эридан бошқа яқин қариндошларига эса уч кундан ортиқ мотам тутмайди.
Турмуш ўртоғи ўлган аёлга мазкур эр ҳурматидан, бирга ўтказилган никоҳли ҳаёт ҳурматидин мотам тутиш жорий қилинган. Зотан, никоҳ робитаси муқаддас робитадир. Бу боғланиш Аллоҳ таолонинг номи билан, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан, мусулмонларнинг гувоҳлиги билан қурилган боғланишдир ва ўзига яраша ҳурматга сазавордир. Мотамдаги аёл шариат ва урфда зийнатланишдан -ясаниш дея эътибор қилинадиган ва бошқаларнинг эътиборини унга қаратадиган нарсалардан четда бўлади. Мотамдаги аёл мотам давомида одатда ясанишга мўлжалланган кийимларини киймайди.Хусусан, гулли ва ранги эътиборни тортадиган кийимларни киймаслиги керак. Аммо "мотамдаги аёл мотам давомида қора ва кўк рангдаги кийим кийиши керак ", деган гаплар йўқ.Мотамдаги аёл мотам давомида ясаниш учун тақиладиган ҳар қандай тақинчоқларни тақиши мумкин эмас.Мотамдаги аёл, мотам давомида юқорида ман қилинганидан бошқа ишларни, шахсий озодаликка оид ювиниш, қўлтиқ ва бошқа жойларини тозалаш, уйни безаш каби ишларни бемалол қилаверади.Мотамдаги аёл мотам давомида эри билан яшаган уйда яшайди.Уй ўзиникими, ижарага олинганми, фарқи йўқ. Идданинг вақти билан мотамнинг вақти бирдир.
Навбаҳор тумани Сарой маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба.