Исломда-аёллар манфаати

4-03-2022, 16:10 admin Мақолалар 408

Исломда-аёллар манфаати

Ўзининг муқаддас каломларида аёл зотини улуғлаган Аллохга беҳисоб хамдларимиз бўлсин!
Хидоятимиз рахнамоси Расули акром Мухаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га дуруду саловатлар бўлсин.
Исломдан аввал аёл кишини нафақат хуқуқлари паймол қилинганлиги, балки инсонлик даражасидан мосуваликка махкум эдилар.Қай бир хонадонда қиз туғулса, у оила мотам тутар, уни тириклайин кумиб юбориш одат тусига кирган эди.Ислом дини бу одатларни қаттиқ қоралади, ва ман қилди.Мусулмон оилаларда қиз туғулса ,ўғил туғилгандан кўра кўпроқ хурсанд бўлишга тарғиб этилди.Хатто илохий калом Нисо (аёллар)деган ном билан нозил бўлди.Қиз фарзандга хотин ва оналик хусусиятлари туфайли катта қадр қиммат берилади.Исломда фарзанд тарбияси, рўзғор ишлари шунчаки бўлсада улар эрларининг савобли ишларига тенг шерикдирлар.Хатто аёлларнинг туғишдаги қийинчиликларини эркакларнинг душманга қарши урушларига тенглаштирилган.
Оналарнинг бир фарзандни ўстириб, тарбиялаб вояга етказишдаги савобига исломда тавхид ва номоздан бошқа амални савоби тенглаша олмайди.Ислом аёл кишига илм олиш жамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида умр гузаронлик қилишга имкон берди.Пайғамбар алайхиссалом: "Аёллар эркакларнинг тенгидир"деганлар.
Ойша (розияллоҳу анҳо) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан хадис қилиш бўйича 2-ўринда туради дейилган.Хеч қайси динда аёллар манфаати, хақ-хуқуқи бунчалик қатъй химоя қилинганини кўрмайсиз.Хозирги кунда барча аёлларимиз жамият,сиёсат ва шариат майдонларида ўз ўрни ва ўз овозига эга.Бизларни аёл зотидан қилиб яратган Аллоҳга шукур.Мана ўлкамизга баҳор фасли ҳам кириб келди.Унда аёлларни янада тараннум этадиган улуғлайдиган байрам "8-март Халқаро хотин-қизлар байрами" мужассам.
Қадрли қадри баланд опа сингиллар Байрамингиз муборак бўлсин!Қадрингиз ва Қаддингиз баланд бўлсин.Аллоҳ хамиша хамрохингиз бўлсин!

Хатирчи туман Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миртазаева Робия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш