"Ҳаёт жумбоғи".

4-06-2021, 12:48 admin Мақолалар 579

"Ҳаёт жумбоғи".
Кимдир тўй қилганда, кимгадир мотам,
Ким елиб югурар, кимдир хотиржам.
Катта одамни ҳам, ейди майда ғам
Бу ҳаёт жумбоғин, ечиб бўларми?

Кимдир ҳайқирсада чиқмас овози
Кимни юрак сири, элга овоза.
Кимда ўғил-қизлар, кимда ёлғизи, Бу ҳаёт жумбоғин ечиб бўларми?

Ким саҳий мулойим, кимдир қуруқдир,
Кимнидир синиши, кимга ютуқдир.
Ҳақни дейман аммо, изоҳим йўқдир
Бу ҳаёт жумбоғин ечиб бўларми?

Қарға ҳам қарғани, ўймас кўзини.
Нега инсон қирқар, инсон изини
Кўзгуга боқиб ҳам, топмас ўзини
Бу ҳаёт жумбоғин ечиб бўларми?
Дўстлик мфй отинойиси Сувонова.Ш.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш