Маййит учун мотам кийими кийиш

22-06-2021, 11:54 admin Ислом олами 843

Маййит учун мотам кийими кийиш

Ассалому алайкум! Қашқадарёнинг Китоб туманиданман. Биз томонларда азадорлик белгиси сифатида кўк кўйлак кийиб юришади. Ийди Рамазон кунида қайнона онамиз ўтдилар. Шундай муборак кунларда ўтганлари учун мен «Ҳеч ким аза кийими киймасин», деб туриб олдим. Кўпчилик «Қайноналарингнинг иззатини қилмабсизлар», деб гапиришгани учун овсинларим, қайнсинглим хафа бўлишяпти. Ахир кўк кўйлак иззат-ҳурмат белгиси эмас-ку? 44 ёшли укам октябрь ойида касаллик туфайли вафот этган эди. Онажоним бизни аза кийими кийишдан қайтарган эдилар. Фақатгина келинимиз 4 ою 10 кун аза тутди. Қайнисингил ва овсинларимга нима деб тушунтиришим мумкин?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Эри ўлган хотиндан бошқаларга зийнатларни тарк этган ҳолда уч кун аза тутиш жоиз. Аммо шунда ҳам азадор аёл албатта кўк ёки бошқа одми рангли кўйлакни ўша маййит учун атаб тиктириб кийиши керак, деган гап йўқ. Ҳатто бундай қилиш гуноҳ ҳисобланади. Шунчаки бўянмасдан, тақинчоқларни тақмасдан, ўзининг аввлги одмироқ кийимини кийиб, маййитнинг ҳурматини бажо келтиради.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Имомларимиз ва ҳожиларимиз "Маънавият тарғиботчилари"
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш