ИСЛОМДА АЁЛЛАР ХУҚУҚИ.
Бизнинг муқаддас ислом динимизда хар бир инсоннинг жамиятда ўзига яраша ўрни ва хурмати бор эканлиги баён этилган. Ислом тарихига назар солсак, жохилиятда аёлларнинг деярли хуқуқлари бўлмаган.Қай бир хонадонда қиз туғилса у оила мотам тутар, уни тириклайин кўмиб юбориш одат тусига кирган эди. Бунга сабаб динсиз иймонсиз кишиларнинг жахолат ва кибр-хаволари бўлиб айрим тарихчи уламолар бу разолатни бир воқеага боғлашганлар узоқ ўтмишда бутун араб жазираси Нўмон исмли подшох қули остида бўлиб, барча қавм қабилалар унга бож тўлар эдилар.
Бир йили қабилалардан бири зиммаларидаги солиқни тўлашдан бош тортишганда подшох аскарлари бостириб келишиб у кабилани хамма хотин-халаж, ўғил қизларини асир қилиб олиб кетишган ва уларни ўз қабилаларига қайтариш учун бож тўлашини шарт қилишган экан. Бу талаб бажарилгунча орадан ўтган фурсат ичида қабила бошлиғининг қизи билан подшохнинг ўғли бир бирига кўнгил қўйиб қолишган экан. Шунинг учун қиз бошқалар сафида ўз юртига қайтиб кетишдан бош тортибди. Хеч қандай дўқ пўписа ва ялиниб ёлворишлар кор қилмагач, қизнинг отаси кабила бошлиғи душманига кўнгил қўйиб, ўзини шарманда қилган қизидан ниҳоят даражада ғазабланиб бундан кейин қиз фарзанд кўрса, албатта, тириклай ерга кўмишга қасам ичади.Шундай қилиб, бу қабих одат авлоддан авлодга ўтиб, тарқаб келаверган. Ислом дини бу одатларни қаттиқ қоралади ва ман этди.Аллоҳ таоло Куръони каримда барча инсонлар жинсидан катъий назар тенг экани ва уларни бир жондан яратганини баён қилади."Эй одамлар! сизларни бир жон (одам) дан яратган ва ундан жуфти (хаво) ни яратган холда иккисидан кўп эркак ва аёлларни яратган. Роббингиздан қўрқингиз!..(Нисо сураси 1-оят)
Аёллар исломда она, опа- сингил, жуфти халол ва қиз сифатида хурматланади.Улар меърос олади, ва меърос қолдиради.
Пайғамбар Алайҳиссалом...Яратилиши жиҳатидан эркак ва аёлларнинг асли бирлиги хақида шундай дейди.
"Албатта, аёллар эркакларнинг туғишганлари" (Имом Абу Довут ривояти).Исломда фарзанд тарбияси, рўзғор ишлари, шундай бўлсада улар эрларини савобли ишларига тенг шерикдирлар хатто, аёлларни туғишдаги қийноқларини эркакларнинг душманга қарши уришларига тенглаштирган. Оналарнинг бир фарзандни ўстириб, тарбиялаб вояга етказишдаги савобига Исломда тавҳид ва номоздан бошқа амални савобига тенглаша олмайди.
Ислом аёл кишига илм олиш, жамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси сифатида умр гузаронлик қилишга имкон берди.
Оиша (розияллоҳу анҳу)Пайғамбаримиз (Соллаллоҳу алайҳи вассаллам)дан хадис қилишича иккинчи ўринда туради.Хозирги кунда барча аёлларимиз жамият, сиёсат ва шариат майдонларида ўз ўрни ва овозига эга.Шунингдек, аёлларни ўбзларига муносиб ишлар билан таъминлаш тадбиркорлик қилишлари учун шароит яратиш, махаллаларда"Аёллар дафтари "очилиши ва бу бўйича ночор аёлларга ёрдам берилиши ёлғиз аёлларга имтиёзли уйлар ажратилиши каби аёлларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аёллар эҳтироми учун юртимизда 8-мартни халқаро хотин қизлар байрами сифатида белгиланган. Бизни улуғлаб аёл зотидан қилиб яратган Аллоҳга хамдлар бўлсин.
Хатирчи туман" Буғирдок" МФЙ отинойиси: Робия Миртазаева.