ОНА  НАСИҲАТИ.

27-11-2023, 21:49 admin Мақолалар 216

ОНА  НАСИҲАТИ.
Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси - эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир. Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк - оила бахтига раҳна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.
Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади. Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл. Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат - сурма ва энг яхши атир сувдир.
Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: "Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, Жаннатга киради". (Термизий ривояти)

Учқудуқ туман"А. Навоий" мфй отинойиси М Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш