Келин болага она насиҳати

18-01-2017, 09:54 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 2 126

Дунё синов ва имтиҳонлардан иборат. Ҳаёт машаққатлари олдида эсанкирамасдан, ғазабга берилманг. Дунёнинг арзимаган матоҳлари олдида бир умрга бир ёстиққа бош қўйган жуфти ҳалолингизни, қайнона-қайнотангизни ҳам ўз ота-онангиздек ҳурмат қилиб, қалбини, дилини қора қилмаслигингиз керак. Шу дунё моли олдида одамзот қадри топталмаслигини билишингиз шарт, чунки у ота-она ўғил фарзандни шу даражага етказиб, сизга жуфти ҳалол қилиб топширди, инсон дунёда бир бора яшайди, уни қадрига етинг.
Сукли қизим, Сиз қаноатли, сабрли, бардошли, андишали, иболи, ҳаёли бўлиб ҳар бир ишни ўз ўрнида қилиб шукроналикни ёдингиздан чиқарманг. Эрингизга итоат қилинг, унинг сўзлари сиз учун қонун бўлсин. Халқимизда “Эринг севди, элинг севди”, - деган гап борлигини унутманг, унга амал қилинг. Эрингиз буюрган ишни лаббай дея дарров бажаринг. Қилма ва борма деса унга амал қилиб, эрингизни айтганини қилинг, ҳар бир гапига қулоқ тутинг, ҳурматини жойига қўйинг. Эрингизнинг ота-онасини ўз ота-онангиздек ҳурмат қилсангиз ҳурмат кўрасиз.
Уйингизни, ҳовли ичини тоза, озода тутинг, эрта туринг, тозаликка риоя қилинг.
Қайнона-қайнотангиз, турмуш ўртоғингиз турганда ҳамма жой саранжом-сариштали бўлсин, эрталабга нонушта тайёрлаб қўйинг.
Ишга кетаётган турмуш ўртоғингизга тоза кийим кийдириб, хуш муомала билан “Оқ йўл, яхши бориб келинг азизим”дея жўнатинг.
Ҳеч қачон ёлғон гапирманг, уларни ишончини йўқотасиз.
Овқатни вақтида тайёрланг, турмуш ўртоғингиз ишдан келганда доимо овқат тайёр бўлсин.
Эрингизга ва қайнота-қайнонангизга ўзгалар оиласини мақтаманг, оилангиз камчиликларини ҳеч кимга айтманг.
Қўни-қўшнилар билан муомалангиз яхши бўлсин-у, лекин уйдаги сирни кўчага чиқарманг.
Яхши келин, доно келин бўлиб, эрингизга вафоли бўлай десангиз, зийрак ва ақилли, чаққон бўлишга интилинг.
Бўлар-бўлмасга рашк қилиб, эрингизни кўнглини ранжитманг, ўзингиздан совутманг.
Телефонда иложи борича камроқ гаплашинг. Уйдагиларингиз билан қайнонангиз ва эрингиз олдида гаплашишга ҳаракат қилинг, шунда ҳурматингиз йўқолмайди.
Уйдаги камчиликлардан онангизга айтиб, дилини хира ва хуфтон қилманг, ақилли қиз онасининг соғлигини ўйлайди.
Бу ўткинчи, арзимас дунё матоҳлари деб қуда-андаларни уриштирманг.
Илоҳим қўша-қаринглар, бахтли бўлинглар. Сиз азизлардан бўлган фарзандларингиз оқила, ақли доно, андишали соғлом болалар бўлсин.

Навоий Вилояти Бош
имом-хатиби хотин-қизлар
ишлари бўйича ўринбосари
Г.Р.Собироваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш