ЭРГА ИТОАТ УЛУҒ ИБОДАТДИР.
Азизларим, биз яъни қизим келин бўлиб тушган хонадонига бориб тиниб-тинчиб, бахтли саодатли бўлсин деган ҳар бир ота она қизига шундай насиҳат қилади.
Қизгинам! Мени диққат билан эшит. Сен ҳақиқий уйинга борар экансан, янги оиланга мехр қўй, хонадон аъзоларини хурмат қил, ана шунда мехр ва хурмат кўрасан. Юзингдан мухаббат нури таралиб турсин.
Айрим қизлар келин бўлиб борадиган уйга яхшилик эмас, ёмонлик йўлида тайёрлаб жўнатилади. Яъни боргандан эрингни қўлга ол, қайнона-қайнатанг, қайн ука ва қайн синглингни гапига бе эътибор бўл, гах деса барчасини қўлига қўнадиган қилиб ол деган қўштирноқ ичидаги насиҳатлар беришади. Лекин унга ақл бўлаётган кимсалар бу қилмиши билан ёшгина қизларни бахтсиз қилиб қўйишини ўйламасмикан? Хурматсизлик, шартакилик қилма. Акс ҳолда "меники" дея ишонган эрингнинг кўнгилни қолдирасан. Буни унитма қизгинам. Эри рози бўлмай вафот этган аёл жаннатга кирмайди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий (алайҳи саллам) "Сизларга жаннатга кирадиган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? " дедилар. "Ҳа ё Расулуллоҳ " дедик. У киши "Мехрибон ва туғадиган, яъни эрига мехрибон, итоаткор ва кўп фарзанд туғувчи аёллар." Агар аёл ғазабланиб ёки бирор нарсаси ёқмай эрининг жахлини чиқарса " Мана қўлим қўлингизда, рози бўлмагунингизча уйқуга кўз юммайман. Деб айтади дедилар.
(Имом Табароний ривояти) Ақлингни ишга сол. Умр сеники. Кимларнидир ақл ўргатишига учиб хаётинг дарз кетмасин. Эрини хурмат қилмасдан, қайн сингилларингни сиғдирмай, онангни рўзғор ишига аралаштириб, оқибатда оилани жанжалли хонадонга айлантириб қўясан. Эринг ҳам шундай хотини борлигадан хижолат чекиб, бечора болаларим етим бўлмасин дея, совиган ошдек умр кечиради.
Менинг азиз қизалоғим, сен шундай хаётни истайсанми? Агар истамасанг хурматингни йўқотмасдан хушёр бўл ва ўйлаб иш қил. Энди асл оиланг шу ер. Эрингни бағрида яйраб яшайман десанг, уники бўлганларни сен хам асраб авайла. Енди сухбатимизни мана шундай бир хикматли сўз билан якунлаймиз: "Яхши аёл бир кафт унни бир қавмга ош қилар, яхши аёл эрини бир қавмга бош қилар. Ёмон аёл бир қоп унни тўздирар. Ёмон аёл эрини бир қавмдан бездирар"
Илохим хаёли, иболи, эрини бир қавмга бош қиладиган қизларимиз, келинларимиз кўп бўлсин ва ҳар биримиз Аллоҳ панохида бўлайлик. Омин
"Дўстлик " МФЙ отинойиси Г. Нафасова.
15.09.2022-й