Биз ким - аёлмиз
Аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳақида кўп ва хўп гапирилмоқда. Чунки бу мавзу ҳамон аҳамиятли. Мен аёлнинг оиладаги ўрнига кўпроқ урғу берган бўлардим. Чунки аёлнинг жамиятдаги ўрнини унинг оиладаги ўрни белгилайди.
Биз аёллар тарбиялаган, вояга етказган фарзандлар келажак жамиятни ташкил этади. Агар яхши фарзандни вояга етказсак жамият ҳам яхши ва аксинча тарбиясиз, тартибсиз фарзанд улғайтирсак жамият ҳам шунга яраша бўлади.
Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимаи Захро соҳиблари ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг кийимларига ямоқ тикиб, оёқлари билан ўғиллари Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб, ўтирибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қимирламанг қизим ўтиринг, ўтиринг дедилар. Аммо Фотима розияллоҳу анҳо ирғиб турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга жавобан: Кошки ўтирсангиз эди, - дедилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: Отажон сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам ёки бунинг бирорта сабаби борми? – дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қизим, аёллар жуда ҳам бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки, мен ичкарига кирган вақтим, фаришталар билан тўла эди. Шунинг учун турмасдан ишингизни давом эттираверинг, дегандим.
Сиз қўлингиз билан соҳибингиз Алини йиртиқ кийимларини тикиб, унга хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи шу сабабдан келган эдилар. Бир аёлнинг кўнгил ризоси билан сидқидилдан эрига хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ибодатдир.
Қўлингизда эрингизнинг кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлнинг фарзандига меҳр шафқат билан севиб хизмат қилиши фаришталар келиб сайр этадиган улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматларидандир. Сизнинг тилингиз бўш турмасдан Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа катта гуруҳи сиздан Қуръон эшитиш учун келган эдилар.
Қизим, аёллар жуда ҳам омадлидирлар, агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларни тузатсалар, агар мазкур хизматларини онгли равишда сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади.
Юқоридаги ҳадисдан жуда нозик хулосаларни чиқариш мумкин: демак, биз аёллар оила иқтисодида эрларга яхши ёрдамчи, фарзандларни вояга етказишда саводли тарбиячи бўлишимиз керак экан. Аввало, аёл илмли ва тарбияли бўлсин, деб тилак қилайлик.
Қизларнинг дунёқарашини бойитишга жидду жахд қилайлик. Бунинг зарурлиги ҳам шундаки, болага кўпроқ онанинг феъл-атвори ўтади. Оилани муроду мақсадига етказадиган ҳам аёлдир. Келажакни ислоҳ қилишнинг бирдан-бир йўли бу аёлни илмли қилишдир.
Эй аёл! аёл кишининг айниқса унинг атрофидагиларга ва болаларга таъсири жуда катта. Зеро, аёлнинг асосий вазифаси болалар тарбияси ва турмуш ўртоғининг риоясидир. Эй аёл! Шуни билгил ва шу ўринда диққат қил.
Аёл кишининг эрига чиройли муносабатда бўлиши, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш билан тенгдир. Ҳадиси шарифларда жиҳод исломнинг чўққиси деб таърифланади. Хулоса қилиб айтганда қизларимиз солиҳа, аёлларимиз солиҳа она ва солиҳа буви бўлинглар. Чунки бувиларингиз ўз оиласининг нур ва чироғи бўлганлар.
Зарафшон шаҳри бош отинойиси Лутфия Мутахарова.