Қари билганини пари билмас.

18-06-2022, 15:33 admin Мақолалар 456

Қари билганини пари билмас.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога таолога хамду саноларимиз бўлсин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар дурудларимиз бўлсин.
Элу юртда юрар эеанмиз ,нуроний бувижонларимиз билан сухбатлашиб қоламиз.
Уларнинг дуоларига қулоқ осар эканмиз, " Қари билганини пари билмас" деган маъноли, пурҳикмат сўзнинг нақадар ростлигига амин бўламиз....
Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.
Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!
Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин!
Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир. Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.
Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.
Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради». (Термизий ривояти.
Бошқаларга ҳам эслатинг,
зеро эслатиш мўъминларга
фойда берур.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш