Кечиришга тайёрмисиз?.

30-10-2023, 22:17 admin Мақолалар 214

Кечиришга тайёрмисиз?.

Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Беш  ёшли қизим менга бир умрлик тарбия берди...

Баъзида фарзандларимиз биз катталар ақли етмаган нарсани илғашади ва бизни ҳайрон қолдиришади. Ҳозир менинг фарзандим 11 ёшда, у отасини кўрмаганига 7 йил бўлди. Қизчам 2 ёшли гўдак пайтида эрим билан ажрашганмиз. У мендан алимент талаб қилмаслигимни илтимос қилган. Дилхираликлардан қочиб, мен бу шартга рози бўлдим. Шу билан қизим отасини кўрмади. Мен унга унинг отаси денгиз ҳарбийси эканлиги, шу сабабли, биз билан бирга бўла олмаслигини тушунтирардим. Қизим тўрт ёшга тўлганда, биз эримнинг саратон хасталиги билан оғриганидан хабар топдик. Собиқ эрим билан боғда учрашдик ва йигирма дақиқача давом этган дийдорлашувимизда у бизни бу шумхабардан огоҳ этди ва яна ғойиб бўлди. Орадан бир йилча ўтиб, эримни танийдиган дўстим унинг соппа-соғ юргани ва саратон хасталиги ҳақидаги гаплари уйдирма эканлигини, ҳозирда у хотини ва икки фарзанди билан бирга яшаётганини айтди. Бу гапларни беш ёшли қизим ҳам эшитди. Мен, у энди отасидан қаттиқ нафратланса керак, деб ўйладим. Лекин қизим менга шундай деди:
«Ойижон, мен дадамдан хурсандман, у ниҳоят ота бўлишни ўрганибди. Мен унинг болаларига ҳавас қиляпман.» Унинг бу гаплари юрагимдаги алам тошини ювиб юборди. Ҳа, баъзида болалар бизни кечиримли бўлишга ўргатадилар...
Бу бир воқеа бўлса,орамизда қанча оталарнинг,оналарнинг қилмиш- қидир ишларимизни эшитиб хафа бўламиз.
Миттигина, мурғаккина қалбга таскин берган, кечирим уруғини қадаган Оллоҳ таолога бехад хамду саноларимиз бўлсин.
Илло, бандалари орасида энг кечиримли ЗОТ хабибимиз Мухаммад мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам эдилар.
Мурғак гўдакнинг бу холати юракни ларзага солиши не ажаб.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш