"Аёл матонати"

24-11-2023, 22:36 admin Мақолалар 195

"Аёл матонати"
Отинойи бўлиб фаолият олиб борар эканман, кўпгина ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга дуч келамиз. Баъзида уларнинг арзимас сабаблар: ўзларининг инжиқликлари ҳою ҳаваслари, фақат ўзларини бугунини сабрсизликлари, ношукрликлари фарзандларини тирик етим бўлиб қолаётганига гувоҳ бўламиз. Шу билан бирга фарзандларини соғлиги, келажаги, обрўйи учун ўзининг соғлигиданда кечиб ҳаёти давомида учрайдиган ҳар қандай қийинчилик машаққатларга, синовларга бардош бериб, ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган аёлларимиз ҳам йўқ эмас. Шундай аёлларимиздан бири ҳақида ёзишга жазм қилдим. Гулчеҳра маҳаллада ўзига тўқ, обрули, ҳамма ҳавас қиладиган оилада туғилган.Оталари Ғуломжон ота серғайрат инсон бўлиб, фарзандларига ҳам ўзида бор шижоатини, илм, ҳунарини ўргатди. Ғуломжон ота фарзандлари билан биргаликда боғ яратди, асаларичилик билан шуғулланди. Бундан ташқари кўпгина қўй-эчки боқиб чорва билан ва деҳқончилик билан шуғулланар эди.Гулчеҳра Ғуломжон отанинг кенжа қизи, доим нимтабассум билан юрадиган, меҳнаткаш, сочи ўзун, хушруй қиз эди.Амакиларининг қизлари Розия опа ўғиллари Фаридга шу қизни кўзлаб келин қилиш истагида эди.Шундай қизни ким ҳам қўлдан чиқаргиси келади.Ўғли Фарид ҳам Гулчеҳрага кўнгил қўйди.Тўйлари бўлиб ўтди.Улар кетма -кет ўғил-қиз фарзандли бўлишди. Маҳалланинг энг бахтли оилаларидан эди.Мана шу бахтларига кўз тегдими, Фарид оғир дардга чалинди.Кундан кунга кўз олдиларида сўлиб, адо бўлди.Бу дард уларнинг ораларига айрилиқ солди.Фарзанд доғида ёнаётган Розия опа келинига қараб ёш набираларини келажагини ўйлади.Қизидек бўлиб қолган Гулчеҳрани қўли ишга бормасада фарзандлари учун яшаши, ҳаёт синовлари билан кўрашиши кераклигини такрор-такрор уқтирди.Қўшни боғ эгаларидан рухсат олиб, боғ атрофидаги ўтларни ўрар, баҳорда пилла боқар, кузда пахта йиғимида қатнашар, ҳовлисида деҳқончилик қилар эди.Аввалига қайнона-келин тўплаганларига қўй, кейинчалик мол олиб кўпайтирдилар. Эски иморатларини бузиб янги иморат тикладилар.Бу орада фарзандлари ҳам улғайиб қолишди.Ҳозир дарсдан сўнг тайёрлов курсларига қатнашадилар.Баъзида :-бева аёлга қийин, ҳар қадамда фитнага учраши мумкин,дейишади. Лекин, Гулчеҳра бундай ҳолатга тушмади.Чунки доим қайнона-қайнотасини чизган чизиқларидан чиқмади, уларнинг изнисиз бирор иш қилмади, уларнинг изнисиз бежизга кўчага чиқмади, ортиқчв ўзига оро бермади ва уларнинг ишончларини қозонди. Хокисоргина бу аёл ҳеч ҳам ҳаётидан нолимайди, баъзиларга ўхшаб қариндошларим, қўшниларим, маҳалла ёрдам берсин демайди. Баъзида ўзим ҳам қийин вазиятга тушсам Гулчеҳранинг ҳаёти кўз ўнгимда гавдаланади, бу менга қадарга рози бўлишга, сабрли бўлишга туртки бўлади.
Унинг бу матонати ҳозирги арзимас бу дунёнинг матоҳлари деб, эрининг топиб келганига тоқат қилмасдан зино йўлида юрган, ёки қайнона-қайнотанинг хизматини қилишни малол олиб ажрашаётганлар, фарзанд тарбиясига эътибор бермайдиган аёлларимизга бир ибратдир.Мана шундай аёлларга дуч келганда Гулчеҳранинг бошидан ўтказган қийинчиликлари ёдимга тушади.У бу қийинчиликларни сабри билан, одоби билан, меҳнати билан енгиб ўтди. Уни ёдга олар эканман доим дуо қиламан: Илоҳим фарзандларини бахтига соғ-омон бўлсин, уларни бахти-камолинини кўрециб юрсин!!!

Аёл асли қалбнинг гавҳари
Усиз ишнинг йўқдир самари
Аёл бизга етти мўъжиза
Оёғининг остида жаннат
Қўли гулдир ажойиб санъат
Ўзи эмас болам есин дер
Ширин болам Онам десин дер
Кўникади шарт қўйса тақдир
Бундай зот ким Аёлдир ахир.

"Ҳаловат тепа"маҳалла отинойиси Н.Қувондиқова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш